Latest news

22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  1 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  2 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  4 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  41

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди News

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди

Туркияда 6 февраль тонги машъум хабар билан бошланди.

Маҳаллий вақт билан 04:17да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида юз берган 7,8 магнитудали зилзила катта талофатларга сабаб бўлди. Энг ёмони, бу ҳолат кун давомида Туркиянинг турли бурчакларида давом этиб турди. Қурбонлар сони ортиб бораётганидан хабарингиз бўлса керак. 

Даҳшатли фожиа футбол оламига ҳам таъсир қилмай қолмади. “Малатьяспор” дарвозабони Аҳмет Туркаслан вайроналар остида ҳалок бўлган. 

“Хатайспор” устози Волкан Демирелнинг инстаграм орқали йўллаган мурожаати кўпчиликнинг эътиборини тортди: “Илтимос, ёрдам! Имконингиз бўлганича кўмак юборишингизни сўрайман. Илтимос, ёрдам. Фақат Хатай эмас, қўшни ҳудудларда ҳам ҳолат бир хил. Одамларни тополмаяпмиз. Қўлимиздан келгача ҳаракат қиляпмиз.  Ҳамма паришон, ҳамма жон дардида. Аллоҳ ризолиги учун ёрдам беринг”...

Шу зўрларни айтаркан Демирел йиғлаб юборди. Фаолияти давомида ўзининг агрессивлиги ва кучли характери билан ажралиб турган “Фенербаҳче” афсонаси оммага 1-марта шундай ҳолатда кўринди. Чунки Хатайда нафақат туб аҳоли, балки, шаҳарнинг бош жамоаси вакиллари, хусусан, Демирел штабидаги кишилар ҳам вайроналар остида қолгани тахмин қилиняпти.

Ҳозирча 3 футболчи ва 1 нафар мураббий (оиласи билан) қулаган бинолар остидан чиқариб олинган. Аммо “Хатайспор”нинг спорт директори Танер Савут, таржимон Эмре, шунингдек, сиз АПЛ баҳслари орқали танийдиган Кристиан Атсу ҳам вайроналар остида қолгани айтилмоқда...

Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовга айнан шу жамоадан қизиқиш бўлаётганди. “Хатайспор” мутасаддилари сўнгги 1 ҳафта давомида Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб турган ҳужумчи бўйича музокара ўтказаётган ва Абдихолиқовни трансфер ойнаси ёпиладиган 8 февраль оқшомига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бугунги воқеалардан кейин Бобир кўп эҳтимол билан “Ордобаси” таркибида қолса керак...

Турк футболидаги энг катта номлардан бири, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Арда Туран зилзила оқибатларини бартараф қилиш, вайроналар остида қолган инсонларни қутқариш учун бутун дунёдан ёрдам сўради. Айни пайтда жаҳоннинг энг машҳур клублари турк халқига ўз ҳамдардлигини билдиряпти.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам фожиага бефарқ қолмади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Туркияга инсонпарварлик ёрдами, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3та авария-қутқарув техникаси юборилар экан.

Умид қиламизки, тез орада қурбонлар сони ортишдан тўхтайди.

Author :
Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика