Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Расман: Европада трансфер ойнаси ёпилди! News

Расман: Европада трансфер ойнаси ёпилди!

Европа топ-лигаларининг ёзги трансфер ойнасидаги сўнгги юришлари амалга ошириб бўлинди.

Шу тариқа, Европадаги ёзги трансфер ойналари ёпилди. Бу ёз бизга жуда қайноқ трансферларни тақдим қилди! Келишувларни трансфер ойнаси ёпилгунча (Тошкент вақти билан 3:00) имзолаган клублар, эртага ҳам бу битимларни эълон қилишлари мумкин. Шундай экан, эртага ҳам бизни қайноқ трансфер янгиликлари  кутиб турибди!

3:00. Расман: Европада трансфер ойнаси ёпилди!

2:40. "Тоттенхэм" Серж Орье билан шартномасини бекор қилди

2:30.   Расман: Эктор Бельерин "Бетис" футболчиси

0:50. "Барселона" Люк Де Йонгни ўз сафига қўшиб олишга яқин

0:40.    Марсьяль МЮдан кетишни истамади

0:12.   Антуан Гризманн "Атлетико"га қайтди (Фабрицио Романо)

23:15. "Реал" Мбаппе учун 220 млн евро таклиф қилганди. Аммо...

22:35. "Барселона" Эмерсонни 25 млн еврога пуллади

22:26. Сауль Ньигес "Челси"га ижарага берилди

22:08. "Барселона" ярим ҳимоячиси "Лейпциг"га ўтди

21:55. ПСЖ навбатдаги трансферга қўл урди

21:41. Расман: Камавинга — "Реал Мадрид" футболчиси

21:35. "Реал" Ауар трансфери бўйича музокара олиб бормоқда

21:30. "Ливерпуль" ҳимоячиси Натаниэль Филлипс "қизиллар" билан шартнома муддатини 2025 йилнинг 30 июнигача узайтирди

21:20. Расмий хабар: "Вест Хэм" "Спартак" ярим ҳимоячиси Алекс Крални 3,5 миллион евро эвазига мавсум сўнгига қадар ижарага олди

21:15. "Ювентус" ПСВнинг нидерландиялик иқтидорини қўлга киритди

21:10. Антуан Гризманн вакиллари футболчи бугун "Атлетико"га қайтиши мумкинлигини тасдиқлашди. "Барселона" франциялик учун 50 миллион евро сўрамоқда (L'Équipe)

21:00. "Манчестер Юнайтед" Жеймсни "Лидс"га сотди

20:55. Расман: "Арсенал" Рис Нельсонни "Фейеноорд"га бир йилга ижарага берди.

20:45. "Бетис" "Барселона" трансфер мақсадини илиб кетиш арафасида

20:30. "Реал Мадрид" Кунде билан шартнома имзолаши мумкин (Фабрицио Романо)

20:20. Расман: Андре-Франк Замбо Ангисса – "Наполи" аъзоси. "Фулхэм" футболчиси 2021/22 йилги мавсум охирига қадар "Наполи"да ижарада ўйнайди. "Наполи"да 15 миллион евро тўлаб, сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

19:35. "Атлетико" ПСЖ билан Пабло Сарабия ижараси борасида музокара олиб бормоқда (GFFN)

18:30. "Челси" "Атлетико" билан Саулнинг трансфери борасида келиша олмаяпти

18:15. ПСЖ ва "Манчестер Сити" "Спортинг"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Нуну Мендешга қизиқмоқда. Португалия клуби ўйинчи учун камида 40 миллион евро талаб қилмоқда (A Bola)

17:45. Мауро Икарди ПСЖда қолади. Франция клуби "Ювентус"нинг таклифини рад қилди (Foot Mercato)

17:20. Фабрицио Романога кўра, "Арсенал" "Болонья" ҳимоячиси Такехиро Томиясу билан 5 йиллик битим тузишга келишиб олди

17:00. "Брайтон" Кукурельяни сотиб олди ва у билан 5 йиллик шартнома тузди.

16:30. "Ливерпуль" Хендерсон билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди

14:50. "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Адемола Лукман "Лестер"га ўтишга яқин. Гап бир йиллик ижара ҳақида бормоқда.

13:42. "Манчестер Юнайтед" Роналду қайтганини эълон қилди!

12:47. "Ювентус" Мойзе Кинни икки йилга ижарага олди 

- Ассалому алайкум, қадрли кузатувчилар! Хабарингиз бор, бугун, 31 август куни Европа топ-лигаларида трансфер ойнаси ёпилади. Мазкур қизиқарли жараённи биз билан биргаликда кузатиб боринг. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика