Манба: "Реал Мадрид" Кунде билан шартнома имзолаши мумкин

Sherzod Nurmatov
31 авг 2021, 20:35
"Севилья" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунденинг келажаги номаълум.

"Onda Cero" хабарига кўра, "Реал" франциялик футболчини трансфер ойнасининг охирги кунида сотиб олиши мумкин.

Манбага кўра, бу ўтиш "қироллик клуби" ҳимоячиси Хесус Вальехонинг жамоани тарк этишига сабаб бўлади.

Аввалроқ "Севилья" спорт директори Рамон Мончи Кунде шартномада кўрсатилган товон пули тўланган тақдирдагина клубдан кетишини айтганди. Бу миқдор 80 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Onda Cero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›