Latest news

19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  1 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  26 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   24

Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг учинчи модули бошланди News

Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг учинчи модули бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган йилнинг 12-22 ноябрь ва 5-22 декабрь кунлари Тошкентда "Про" дипломи учун ўқув курсларининг биринчи ва иккинчи модуллари ўтказилди.Бугун пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида мазкур халқаро ўқув курсларининг иккинчи модулига старт берилди. Ўқув курсларида Абдураимов Жасур, Ирисметов Жафар, Дадаматов Бахтиёр, Ҳасанов Нўъмон, Бердиев Рўзиқул, Актамов Ҳамиджон, Давлетов Февзи, Ҳайдаров Баҳромжон, Сакаев Илдар, Муминжонов Илҳом, Абдуллаев Рустам, Файзиев Давронжон, Акрамхўжаев Рифат, Назаров Ёрқин, Бақоев Улуғбек, Шерғозиев Аъзам, Петросян Артём, Қурбонов Мухтор каби машҳур мутахассислар иштирок этишмоқда. Шунингдек, Таиланднинг "Супҳанбури" жамоаси бош мураббийи Адебайо Гбадебо ва Ҳиндистоннинг "Гоа" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи Клиффорд Мирандалар ҳам қатнашишмоқда.

Ўқув курсларини ФИФА ва УЕФА инструктори Бадр Аҳмад олиб борамоқда. Унга ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ёрдам беряпти.

"Про" дипломи учун халқаро ўқув-курслари 26 мартга қадар давом этади. Якуний тўртинчи модул жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади. Имтиҳонни муваффақиятли топширган мураббийлар “Про” дипломи ҳамда 2 йилга мўлжалланган ЎФА лицензиясига эга бўлишади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика