Latest news

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  3 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Тони Янчке: "Биринчи давра ажойиб ўтди" News

Тони Янчке: "Биринчи давра ажойиб ўтди"

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси учун бундеслиганинг биринчи давраси яхши ўтди.
Гладбахлик футболчилар мавсум бошиданоқ қўлга киритилган қатор очколар сабаб юқори ўринлардан жой ола бошладилар ва шу тариқа биринчи даврани турнир жадвалида учинчи поғонани банд этган ҳолда якунладилар. Жамоа ҳимоячиси Тони Янчке яқинда берган интервюсида биринчи давра якуни борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида ушбу интервюнинг ўзбекча талқинини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Тони, мавсум аввалида кимдир сизга биринчи даврани "Боруссия Д"ни ортда қолдирган ҳолда учинчи ўринда тугатасизлар, деса қандай жавоб қилардингиз?
- Мен бу ҳали бошланиши, деган бўлардим.

- Негадир, тўлиб-тошиб гапирмаяпсиз…
- Нега энди?! Биз намойиш қилган ўйинимизга мос ўринни банд этиб турибмиз. Бу кўпчилик учун кутилмаган хол бўлиб туюлиши мумкин. Лекин биз чиндан ажойиб ўйин кўрсатдик. Шунга мос равишда юқори ўринлардан бирида кетяпмиз. Тўғриси, мавсум бошланиши арафасида биринчи даврада 25 очко йиғишни мўлжаллагандик. Кейин эса ҳаммаси биз учун ажойиб кўриниш олди. Турдан-турга натижаларимиз яхшиланиб борди ва мана 33 очко жамғаришни уддаладик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоада кайфият қандай?

- Ажойиб! Хатто мураббийимиз ҳам бизни мақтади. Сўнгги турдаги "Волфсбург"га қарши кечган учрашув эса дастлабки даврада намойиш қилган фантастик ўйинимиз учун яхши финиш бўлди. Ҳозир ҳамма қайд этган натижамиздан хурсанд.

- Жамоангизнинг мавсумда нечанчи поғонани эгаллашини аниқ белгилаб олиш фурсати келмадимикан…
- Менимча, бунга ҳожат йўқ. Асосийси, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушиб кетмасликка ҳаракат қилишимиз лозим. Биздан яхши ўйин кўрсатиш ва ҳар бир учрашувда очко йиғиш талаб этилади. Шунда бош мақсадимизга эришган бўламиз. Бу орқали эса "Боруссия Парк"да бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турувчи мухлисларимизни шод этишимиз мумкин бўлади.

- Дастлабки турларда негадир кутилган ўйинни намойиш қила олмадинглар. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳа, чемпионат аввалида ўз ўйинимизни топа олмадик. Бизга бироз вақт зарур эди. Қолаверса, дастлабки турларда кучли жамоаларга қарши қийин кечган учрашувларда майдонга тушдик. Аммо аста-секин ўйинимиз ўз изига туша бошлади. Ўнинчи турдан кейин эса ғалабалар сериясини ҳам бошлаб юбордик. Мавсум бошидаги ана ўша муваффақиятсизликлар жамоамизни янада бирлаштирди, деб ўйлайман.

- "Бавария"га қарши кечган учрашув нимаси билан ёдингизда қолди?
- Супер беллашув бўлди! Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. "Бавария" мағлубиятсиз серия кўрсатиб келаётганди. Бизнинг эса йўқотадиган нарсамиз йўқ эди. Балки шу боисдан учрашув қизиқарли кўриниш олгандир. Бу беллашувни бутун дунё футбол мухлислари кузатгани ҳам кишида ажойиб таассурот қолдирди.

- Сўнгги вақтларда ўзингиз учун нотаниш бўлган позицияда тўп тепмоқдасиз. Иккинчи даврада ўз ўрнингизга қайтасизми?
- Ҳимоянинг қайерида ҳаракатланишимнинг фарқи йўқ. Менинг асосий вазифам жарима майдонимиз атрофини мудофаа қилиш. Мураббийимиз қайерда ўйнатишни маъқул кўрса, мен ўша позицияда ўйнайверман.

Зохиржон Акрамхонов таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика