Latest news

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Тоҳир Кападзе: “Барчани кейинги босқичга чиққанимиз билан табриклайман” News

Тоҳир Кападзе: “Барчани кейинги босқичга чиққанимиз билан табриклайман”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси менежери Тоҳир Кападзе иштирок этди.

– Авваламбор, Қўқон ҳалқини, футболчиларни умуман барчани кейинги босқичга чиққанимиз билан табриклайман. Бугун дуранг ўйнаган бўлсак-да, икки учрашув натижасига кўра, чорак финалга чиқдик. Лекин ўйин осон бўлгани йўқ. “Навбаҳор” ҳам яхши шаклланган жамоа саналади. Шунинг учун бугунги баҳс шиддатли ўтди. Энг асосийси кейинги босқичга чиқдик.

– Чемпионат доирасидаги ўйинда жамоамиз ўйини чиқмаганди. Аммо ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик. Бугун эса ўша учрашувдаги мағлубиятни тасодиф эканлигини исботлаш учун майдонга тушгандик. Футболчиларимиз барча кўрсатмаларимизни тўғри бажарган ҳолда иродали ўйин намойиш этишди. Бунинг учун уларга миннадорчилик изҳор этаман. Давралар оралиғида таркибимизда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишимиз керак. Қўқонлик мухлислар талабчан. Уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз, - дейди Кападзе.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика