Latest news

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  6 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор" News

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча соат олдин бўлиб ўтган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа натижалари бўйича фикрларини билдирди.

"Қуръа бўлиб ўтди, рақибларимиз маълум. Албатта гуруҳдаги учта рақиб орасида энг жиддийси Эрон. Лекин бу ерда қўрқадиган жойи йўқ, деб ўйлайман. Насиб қилса, уйда ўйнаймиз. Биринчи ўрин билан чиқишга ҳаракат қиламиз. Тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз аниқ. Осиё кубогига йўлланма олиб, у ердан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.

Эрон билан охирги турда ўйнаймиз. Гуруҳ ғолиблиги учун улар билан кураш олиб боришимиз аниқ. Ўтган Осиё кубогида Эрон билан гуруҳда тўқнаш келган эдик. Озми-кўпми маълумотга эгамиз. Афғонистон ва Гонконг ҳақида маълумот тўплаймиз. Бизга Эрон тушганининг ҳикмати бордир, кучли рақиб балки камчиликларимизни кўрсатиб берар. Кучимиз ва имконият даражамизни биламиз. Ўша паллада оптимал формада бўлиб, яхши натижа билан мухлисларни хурсанд қиламиз",- дейди Тимур Кападзе.



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика