Latest news

16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  0 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  2 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  8 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  21 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0

Тимур Кападзе: "Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз" News

Тимур Кападзе: "Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз"

Кеча Coca Cola Суперлига 2022 баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи турда «Олимпик» «Сурхон»га қарши майдонга тушади. Қуръа ташлаш маросими ва турнир ҳақида жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди. 

"Менимча, қуръа анча яхши ўтди. Биринчи баҳсда кимга қарши майдонга тушишимизни кутаётган эдик. Умуман олганда, биринчи турларда ҳамма жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади деб ўйлайман. 

Ҳар бир учрашув қизиқ ва қийин бўлиши аниқ. «Олимпик» жамоаси Суперлигада дебют қилади ва бу бизга катта тажриба бўлади деб ўйлайман. Бу учрашувлар орқали олдимизга қўйган вазифамизни уддалаймиз. Биринчи турда «Сурхон» билан тушдик. Умуман олганда, кимга қарши майдонга тушишимизни аҳамияти йўқ. Чунки ҳамма билан қайсидир турда тўқнаш келишимиз аниқ. Мусобақани уйда бошлашимиз эса яхши деб ўйлайман. 

Биз аутсайдер бўлиб қолмаймиз деб ўйлайман. Чунки тайёргарлигимиз анча яхши ўтмоқда. Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Болалар ҳам бунга тайёр. Ҳамма жамоани ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Биз барчасига тайёрмиз", - деди Тимур Кападзе.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика