Latest news

17:35"Сўғдиёна" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  6 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  2 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7

Тимур Журавель: "Осиё жамоаларининг ғалабалари тасодиф эмас" News

Тимур Журавель: "Осиё жамоаларининг ғалабалари тасодиф эмас"

"Матч ТВ" телеканали журналисти Тимур Журавель "Championat.asia" сайтига жаҳон чемпионати ҳақидаги илк таассуротлари ҳақида интервью берди.

- Осиё терма жамоалари, жумладан, Саудия Арабистони ва Япониянинг ЖЧдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу энди 1-тур. Уларнинг ғалабасини тасодифий демаган бўлардим. Япония - тизимли терма жамоа, тартибли ўйин кўрсатади ва маълум даражадан пасайиб кетишмайди. Саудия Арабистони эса кўз ўнгимизда катта ўсишга эришяпти. Аввалги мундиалда очилиш учрашувида Россияга 0:5 ҳисобида имконият бой берилганди, кеча эса ажойиб футбол намойиш қилмоқда. Иккинчи бўлим старти — менимча, ушбу мусобақа мен кўрган энг кучли ўйин.

- Балки дунё бўйлаб футбол даражаси тенглашаётгандир?

- Ҳар кимнинг ўз муаммоси бор. Аргентинага чамаси, мураббий ресурси етишмаяпти. Германияда эса кутилмаган натижа, аммо немислар ҳали ўз сўзини айтади. Топ жамоалар ўйини пасайди демаган бўлардим, лекин қолганлар ўсгани аниқ. 

- Аргентина ва Германия гуруҳдан чиқа оладими?

- Германия кучли, 60-дақиқагача ўйин асосан битта дарвозага яқин ҳудудда ўтди. Ва кутилмаганда, японлар режимни ўзгартирди, ҳужумда бошқача ҳаракат қила бошлади. Саудия Арабистони ҳам Аргентинага қарши учрашувда шунга ўхшаш ишни бажарди. Шундай экан барчасини вақт кўрсатади. 

- Сиз ЖЧнинг ҳозиргача ўтган барча ўйинларини жонли равишда томоша қилдингиз. Қайси терма жамоанинг ўйини қолганларга нисбатан кўпроқ ёқди?

- Футболни чинакам томоша қиляпман демаган бўлардим. Вазифам — барча ўйинларга етиб бориш, рекорд қўйиш. Инглизлар ҳақида гапирган бўлардим, улар омадсиз серияни тўхтатишди. Бироқ энг қойил қолдиргани французлар бўлди. Уларнинг ўйинга қайта олгани ва Австралияни тиз чўктиргани. Айтганча, бу икки терма ҳақида, уларнинг муаммога дуч келиши айтилганиди: инглизлар Миллатлар Лигасида А дивизиондан тушиб кетганди, французлар эса жароҳатлар сабаб кўп ўйинчиларни йўқотишди. Бироқ, яна қайтараман, бу энди биринчи тур.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика