Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  1 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Тезкор хабар! ФИФА марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш ўйинларини бекор қилади News

Тезкор хабар! ФИФА марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш ўйинларини бекор қилади

Осиё жамоалари жаҳон чемпионати саралаш босқичининг кейинги учрашувларини марказлашган тартибда ўтказиши белгилаб қўйилганди.

Лекин бу усул кўп терма жамоаларларга маъқул келмади ва баъзи жамоалар ФИФАга буни бекор қилиш таклифи билан чиқди. Масалан, "C" гуруҳи иштирокчиси Эрон қолган 4та ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши лозим эди, бироқ марказлашган мусобақа сабаб эндиликда Баҳрайнга боришга мажбур. Эронликлар уйда асосий рақиблари Баҳрайн, Гонконг ва Ироқ билан ўйнашлари керак эди. 

Шунингдек, "G" гуруҳида Шарқий Осиё давлатлари - Вьетнам, Малайзия, Таиланд ва Индонезиянинг БААга боришига тўғри келади. Негаки ОФК қолган ўйинларни БААда ўтказишни лозим топган. Бу ҳам жамоаларнинг норозилигига сабаб бўлди. Саралашда иштирок этаётган бир нечта давлатларнинг ёзма аризаси туфайли ФИФА марказлашган мусобақани беқор қилиш ҳақида бир тўхтамга келди. 

Буёғига катта эҳтимол билан ўйинлар яна уй-меҳмон тарзида давом эттирилади. Фақат бунинг учун янги саналар эълон қилиниши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Сингапурни қабул қилиб, меҳмонда Яман ва Саудия Арабистони билан ўйнайди. 

Rating: +95   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика