Latest news

22:04"Олимпик" илк ғалабасини Қорақалпоғистонда қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  2 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  2 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  2 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  3 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Олимпик" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  1 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  14 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3

Темурхўжа Абдухолиқов: "Биринчи даврадаги дуранг тасодиф бўлганини исботладик" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Биринчи даврадаги дуранг тасодиф бўлганини исботладик"

"Нефтчи" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар"нинг биринчи голи муаллифига айланган Темурхўжа Абдухолиқов сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлди. Биринчи даврадаги дуранг тасодиф эканлигини исботладик. "Нефтчи" яхши қаршилик кўрсатди. Лекин ўйинда биз устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Муҳими Фарғонадан уч очко олиб қайтдик. ЎЙлайманки, натижа адолатли бўлди. Иккинчи давра жамоамиз учун омадли бошланмаганди. Ўтган турда ўз майдонимизда "Металлург"га қарши кечган ўйинда икки очко йўқотгандик. Фарғонадаги баҳсда ғалаба қозонишимиз муҳим эди. Буни уддаладик. "Локомотив" биринчи даврадагидан ҳам яхшироқ ўйнаб, чемпионлик йўлида ҳаракат қилишда давом этади. Умид қиламанки, бу мавсумда ўз олдимизга қўйган вазифани бажарамиз", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Биринчи даврада асосан вингер сифатида ўйнагандингиз. Ҳозир яна ўз жойингизда, яъни ҳужумчи ролига қайтдингиз деса бўладими?
- ҳа, биринчи даврада асосан вингер сифатида ҳаракат қилгандим. Ҳозир эса ҳужумчи сифатида ўйнамоқдаман. Бу албатта менга қулайлик яратмоқда. Иккинчи даврада ўз позициямда ўйнаб, кўплаб голлар уриб, жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Мени вазифам мураббийларимиз ишончини оқлаш ва мухлисларни хурсанд этишдан иборат.

- Олдинда "Локомотив"ни яна бир қийин синов кутиб турибди. Кейинги ўйин "Насаф"га қарши кечади...
- Ҳа, бизни олдинда "Насаф" билан бўладиган беллашув кутиб турибди. "Насаф" жуда кучли жамоа. Улар билан бўладиган ўйин осон бўлмаслиги тайин. Лекин ўтиб бўлмайдиган рақиб йўқ. Барча жамоани мағлубиятга учратса бўлади. Кеча Фарғонада ўйнадик, энди Қаршига кетамиз. Йўл бизни толиқтириб қўймаса, Қаршидан ўзимиз учун керакли натижа билан қайтишимизга ишонаман. "Насаф"нинг устун жиҳати, улар олдинги турни ўз майдонларида ўтказишди ва энди бизни қабул қилишади. Шунингдек, улар ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу ҳам уларга устунлик бериши аниқ. Агарда чарчоқ аломатлари сезилмаса, биз бу ўйинда ҳам ғалаба қозона оламиз. Улар таркибида Артур Геворкян сингари футболчи энг хавфли саналади. Геворкянни зарарсизлантиришимиш лозим бўлади. Шунингдек, Элдор Суюнов ҳам ўз дарвозасини муносиб қўриқлайди. Бежизга ушбу дарвозабон миллий терма жамоага жалб этилмайди. "Насаф" жуда кам гол ўтказиб юборади. Қаршиликларнинг ҳимоя чизиғи вакиллари Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам ҳужумчилар учун хавфли рақиб ҳисобланишади. Айнан шу футболчилар "Насаф"нинг етакчилари десам муболаға бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам "Локо" фақат ғалаба учун ўйнайди. Айтиб ўтганимдек, мағлубиятга учрамайдиган рақиб йўқ. "Насаф" жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини ошириб олиш учун ҳаракат қилади. Шу ўринда биз ҳам Тошкентда бўладиган баҳс олдидан имкониятларимизни яхшилаб олишни мўлжаллаб турибмиз. Бу тўқнашувда имкониятлар тенг, яъни 50/50. Ўйлайманки, "Локомотив" "Насаф" тўсиғидан ўта олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика