Latest news

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  13 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  3 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  126 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  471 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Темур Кападзенинг ишларига омад тилайман" News

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Темур Кападзенинг ишларига омад тилайман"

Қатар юлдузлар лигасининг "Ал Сайлия" жамоасида тўп тепаётган Темурхўжа Абдуҳолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан жой олди.

Биз Абдуҳолиқов билан боғланиб ундан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.



- "Ал Сайлия" жамоасида қандай янгиликлар бор. Умуман ички чемпионат қай даражада кетмоқда?

- "Ал Сайлия" жамоаси мусобақа жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда. Иккинчи даврани жуда ҳам ёмон ўтказяпмиз. Шунинг учун ҳам биздан олдинги жамоалар анча илгарилаб кетишган. Биздан кейинги жамоалар эса деярли бизга етиб олишди. Энди қолган 5та турдаги ҳар бир ўйинлар финалга тенг бўлади. Агарда барчасида ғалаба қозонсак, ОЧЛ "плеф-офф" йўлланмасини қўлга киритамиз.

- Жамоанинг салбий натижалар қайд этишига сабаб нима?

- Жамоанинг биринчи даврада кўрсатган ўйини иккинчи даврада умуман чиқмай қолди. Лекин ҳозир ҳам тўртинчи ўринни эгаллашимиз учун имкониятимиз бор.

- МТЖдаги ўзгаришлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий фикр билдириб омад тилаб қоламан. Темур акан учун ЎФА томонидан узоқ келажакни кўзлаб қилинган режа, деб ўйлайман. Темур Кападзенинг ишларига омад ва муваффақият тилаб қоламан.

- Сизга бошқа жамоалардан таклифлар ёки қизиқишлар бўлдими?

- Албатта, таклифлар ҳам қизиқишлар ҳам бўлди. Лекин "Ал Сайлия" жамоаси билан шартномам борлиги сабабли ҳеч қандай трансфер ўхшамас эди. Ёзда кўрамиз.

- Ўзбекистондан таклиф бўлдими?

- Албатта, лекин бу сир бўла қолсин.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика