Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Темур Кападзе: "Бугунги иккита ўйинда дуранг қайд этилади" News

Темур Кападзе: "Бугунги иккита ўйинда дуранг қайд этилади"

Шу кунларда бутун дунё футбол жамоатчилигининг диққат-эътибори Бразилия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2014га қаратилган.
Бугунга келиб плей-офф босқичининг аксарият иштирокчилари аниқланиб бўлди. Кутилмаганда, амалдаги жаҳон чемпиони Испания, шунингдек, ғолиблик учун даъвогарлардан бири ҳисобланган Англия терма жамоалари иккитадан мағлубият қайд этиб, гуруҳдан ҳам чиқа олишмади. Бугун мундиалнинг 2-тури доирасида яна 3 та учрашув ўтказилади. Биз бугунги ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистон чемпиони Актобе клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Темур, ЖЧ-2014 ўйинларини кўриб боряпсизми?

- Албатта. Жуда ҳам кўп кутилмаган натижалар қайд этиляпти.

- Шу кунгача ўтказилган ўйинлар ҳақида умумий фикрингиз қандай?
- Фикрим шуки, мутахассисларнинг жаҳон чемпионати олдидан айтган фикрлари ҳақиқатга яқинлашиб боряпти. Яъни аксарият мутахассислар Жаҳон кубоги Лотин Америкасида қолади, дейишганди. Ҳақиқатан ҳам, бу қитъа жамоалари кучли ўйин намойиш этишяпти. Бразилия, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Чили терма жамоалари ўз мухлисларини хушнуд этишяпти. Португалияга қарши кечган ўйиндан сўнг Германиянинг ҳам чемпионлик йўлидаги имкониятини юқори баҳолагандим. Лекин Гана билан ўйиндан сўнг бироз иккиланиб қолдим.

- Бугун ўтказиладиган Россия  Бельгия, Жазоир  Жанубий Корея, АҚШ  Португалия ўйинларидан нималарни кутяпсиз? Шунчаки, ҳисобни тахмин қилиб кўринг.

- Бугунги ўйинда Россия терма жамоасининг ғалаба қозонишини истайман. Лекин бу осон кечамайди. Бельгиянинг ҳозирги авлоди жуда ҳам кучли. Менимча, бугун Бельгия ғалаба қозонади ёки 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилади. Жазоир ва Жанубий Корея учрашувида ҳам ғолиб аниқланмайди. Португалия эса Германиядан қабул қилиб олинган қақшатқич мағлубиятни унутган бўлса, бугун ғалаба қозониши керак. Мен ўз тахминларимни қилдим. Олдинга ўтиб шуни айтишим керак, бугунги уччала ўйинда ҳам жамоаларга очко олиш осон кечмайди. Имкониятлар деярли бир хил.

- Жаҳон чемпионат тўпурари ким бўлади?
- Карим Бензема ёки Томас Мюллер.

- Финалда ким ўйнайди?
- Германия, Бразилия ва Голландия терма жамоаларидан иккитаси финалга қадар етиб келса керак. Бу менинг шахсий фикрим.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика