Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди
18 jul 2024 01:35
News
Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди
Копа Американинг ташкилотчилик масаласи бўйича Уругвай терма жамоаси устози норозилик билдирганди.
Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелсага қарши иш очишга қарор қилди. Бунга Бьелсанинг Копа Америка ташкилотчиларининг (КОНМЕБОЛ ва АҚШдаги тегишли шахслар) манзилига йўллаган танқидлари сабаб бўлди.
Уругвай ва Канада термалари ўртасидаги Копа Америка бронза медали учун бўлган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Бьелса мусобақа ўтказилган майдонлар ва машғулот базаларини танқид қилганди. Шунингдек, бош мураббий Колумбияга қарши ўйинда уругвайлик футболчиларнинг оилаларини ҳимоя қила олмагани учун мусобақа ташкилотчиларини қоралаб чиққанди.
Link :
Source : TyC Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments