Latest news

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  58 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Шаҳзодбек Нурматов News

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Шаҳзодбек Нурматов

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз сафини иқтидорли ҳужумчи билан тўлдирди.

Бекободнинг “Металлург” жамоасидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳзодбек Нурматов бундан-буён “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилади.

Нурматов олий лигадаги дебют учрашувини 2011 йили “Динамо” таркибида “Машъал”га қарши ўтказганди. Самарқаддаги ярим йиллик фаолиятидан сўнг ҳужумчи кейинги тақдирини Бекободнинг “Металлург” клуби билан боғлади. Шаҳзодбек Нурматов “Металлург” сафида деярли беш йил тўп тепди. У умумий ҳисобда чемпионат баҳсларида 108та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 35та гол урди.

Шаҳзодбек ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва ҳатто миллий терма жамоа мураббийлари эътиборини ҳам қарата олди. У Ватанимизнинг бош жамоаси сафида учта ўйинда иштирок этишга улгурди.

Ҳужумчи энди “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади. Унинг “қалдирғочлар” таркибидаги фаолияти янада муваффақиятли бўлишига умид қилиб қоламиз.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Нурматов Шаҳзодбек Содиқ ўғли
Туғилган санаси: 18.09.1991
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 185
Вазни: 76

Ўйнаган жамоалари:

Йил     

Жамоа

Ў

Г

2015          

“Металлург” (Бекобод)        

26       

10      

2014

“Металлург” (Бекобод)

21

8

2013

“Металлург” (Бекобод)

20

9

2012

“Металлург” (Бекобод)

26

8

2011

“Металлург” (Бекобод)

6

0

2011

“Динамо” (Самарқанд)

9

0


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика