Latest news

18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  13 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  71 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25

"Сурхон" расмий баёнот билан чиқди: "Клуб Суперлигада иштирок этиш учун барча асосларга эга" News

"Сурхон" расмий баёнот билан чиқди: "Клуб Суперлигада иштирок этиш учун барча асосларга эга"

Кеча ЎзПФЛ матбуот хизмати "Сурхон"ни огоҳлантириш билан чиқди.

Унга кўра, агарда клуб 29 март кунига қадар футболчилар олдидаги қарзини ёпмаса, Про-лигага тушириб юборилиши мумкин. Клуб бу борада расмий муносабат билан чиқди.

"ЎзПФЛнинг 2023 йил 25 мартдаги 01/107-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги "ПФК Сурхон" маъсулиятли чекланган жамияти устав фондидаги давлат улуши "FC Surkhan" маъсулиятли чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоят ҳокимлиги зиммасига ўтган даврдаги фаолияти юзасидан аудит ўтказилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришган ва "Сурхон" ФКнинг молиявий-хўжалик фаолияти ўрганилди. Жорий йил давомида клуб қарзларнинг катта қисмини ёпиш бўйича катта ишларни амалга оширилди.

“Сурхон” Профессионал футбол клуби ўз тарихида янги саҳифа очиш ва мамлакатнинг олий дивизионида ўйнаш учун барча асосларга эга. Айни пайтда, "Сурхон" раҳбарияти клубнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ҳамда Термиздаги стадионни реконструкция қилишни ўз зиммаларига олишди.

Янги раҳбариятнинг мақсади – Термиздаги стадионни реконструкция ишларни қилиш, Термиз шаҳрида футбол академияси, шунингдек, қароргоҳни қуриш. Сурхондарё вилоятида ёшлар футболини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Сурхон” ПФК асосий жамоасига тарбияланувчиларни фаол жалб этиш", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика