Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  1 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  2 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди News

Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди

Ой бошида Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари, сардорлари ҳамда футбол мухлислари овоз бериш орқали аниқлаб борадиган “Ойнинг энг яхшилари” танловининг апрель ойи ғолибларини эълон қилган эдик.

Кечаги тур доираларида ғолиблар ўз совғаларини қабул қилиб олишди.

Энг чиройли гол муаллифи — Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”).

12-тур доирасида “Локомотив” – “Қизилқум” жамоаларининг учрашуви чоғида Григалашвили махсус соврин билан тақдирланди. Унинг жамоадошлари эса етакчи клубга қарши сафарда тўп суришларига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани бой берсаларда, дуранг натижани қайд этиб, Элгужанинг совринини “ювишди”.



Энг яхши дарвозабон — Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”).

Кеча Қўқонда “Бухоро”га қарши ўйин олдидан клуб раҳбарияти Ўткирни махсус соврин билан тантанали равишда тақдирлади. Ўткир учрашувда ҳам рақибларнинг бир неча хавфли вазиятларини бартараф этишга эришди, бироқ омад шу куни бухороликларга кулиб боққанди.


Энг яхши мураббий — Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)

Қўқондаги ўйин Улуғбек учун икки карра қувончли келди. Учрашув бошида ўзига атлаган Ой лаураети совринини қабул қилиб олди, учрашув сўнггида эса шогирдларининг умумий совғасига сазовор бўлди. Омад бир келса келаверар экан.


Энг яхши футболчи — Арслонмурод Омонов (“Бухоро”)

Юқоридаги сўзларимиз Арслонмуродга ҳам тегишли. Ойнинг энг яхшиларига аталган совринни қўлга қабул қилсанг, сафарда рақиблар устидан зафар қучсанг, камига иккита голдан бирига муаллифлик қилиб, жамоадошларинг муваффақиятига ҳисса қўшсанг. Футболчига бундан ортиқ яна нима керак.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика