Latest news

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  204 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Суперлига: 11-турнинг икки учрашуви санаси ўзгарди. Сабаби нима? News

Суперлига: 11-турнинг икки учрашуви санаси ўзгарди. Сабаби нима?

Суперлигасининг 11-тури доирасидан жой олган “Локомотив” — “Сурхон” ҳамда “Бухоро” — “Пахтакор” учрашувлари режа бўйича 14 июнь куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мазкур ўйинлар санаси ўзгартирилди. Эндиликда “Локомотив” иштирокидаги беллашув 15 июнь санасида, “Пахтакор”нинг Бухородаги ўйини эса 16 июнда ўтказилади.

Боиси, “Локомотив” ва “Пахтакор” клублари миллий терма жамоага уч ва ундан ортиқ футболчи бераётган жамоалар ҳисобланади. Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига пухта ҳозирлик кўриши учун ЎФА июнь ойидаги ФИФА кунларига икки эмас, уч ўртоқлик ўйини тайин қилди: 2 июнь — Туркия, 7 июнь — КХДР, 11 июнь — Сурия. Табиийки, мазкур ўйинлар ҳамда улардан кейинги тикланиш учун футболчиларга вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, ўйинлар санаси ўзгартирди.

Тақвим тузиб чиқилган бир вақтда “Локомотив” ва “Пахтакор” иштирокидаги ўйинлар алоҳида инобатга олинган бўлиб, ЎзПФЛ бу клубларнинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтишига умид билдирганди. Яъни, 17-18-19 июнь кунлари ОЧЛ ўйинлари бор экани инобатга олиниб, пойтахт етакчилари иштирокидаги ўйинлар 14 июнга тайин қилинганди. Шунингдек, ЎзПФЛ миллий терма жамоанинг уч учрашувда майдонга тушишини режалаштирмаганди. Клубларимизнинг халқаро ўйинлардан узилганликлари инобатга олинса, юқоридаги ўзгаришлар уларнинг режаларига таъсир кўрсатмайди, аксинча, терма футболчиларининг тикланиб олишлари учун имкон берилган бўлади.

Маълумот учун, “Локомотив” 11-турни ўз майдонида ўтказади. Миллий терма ўйинлари ҳам Тошкентда экани инобатга олиниб, учрашув 1 кун кейинги сурилди. “Пахтакор” эса Бухорога ташриф буюради, шундан келиб чиқиб, ўйин икки кун кейинга қолдирилди. Бу ерда, шунингдек, Суперлига беллашувларини трансляция қилувчи “Спорт” телеканали таклифи ҳам инобатга олиниши керак. Яъни, Навоий ва Бухородаги учрашувларнинг бир кунга тўғри келиб қолмаслиги трансляция масаласида муҳим фактор ҳисобланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика