Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мен учун энг муҳим нарса биринчи бўлиш!" News

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мен учун энг муҳим нарса биринчи бўлиш!"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида дастлаб Славче Войнески ва "Пахтакор" вакиллари қатнашишди.

Бош мураббийга Оливер Шаркич ва Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилишди.

"Хайрли кеч. Бизни олдинда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бу баҳс охирги икки ой давомида амалга оширган ишларимизни мевасини бериши керак", - деди Славче Войнески.  

"Насаф" билан ўйинга мураббий айтганидек икки ой тайёрландик. ЎТган йилгидек Суперкубокни қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - деди Сардор Рашидов.

"Учрашувни сабрсизлик билан кутаяпмиз, мураббий айтганидек йиғинда амага оширган ишларимизни барчага намойиш этиш фурсати келди", - деди Оливер Шаркич.



- "Пахтакор"даги илк расмий учрашувингиз Суперкубок билан бошланиши босим юкламаяптими?
- Суперкубок ва битта ўйиндан иборат финал учрашувлари ҳар қандай мураббий учун оғир бўлади. Аммо бу бизга ҳеч қандай босим юклаётгани йўқ. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказдик ва эртанги баҳсга тайёргарлик кўрдик.

- "Пахтакор"да ҳимоя чизиғи деярли тўлиқ янгиланди. Янги ҳимоячилар жамоага қўшилиб кетишдими?
- Тўғри айтдингиз, ҳимоя чизиғида янгиланишларни амалга оширишимиз кераклигини кўрдик. Уларни назорат учрашувларида синаб кўрдик ва эртанги расмий баҳсда бу футболчилар янада кучли ўйнашларини кутаман.

- Бу ерга келишингиздан олдин ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз ва кимларни танир эдингиз?
- Сал бошқачароқ жавоб бераман. Бунгача ўзбекистонлик яхши футболчилар борлигини билардим, бу ерга келганимдан кейин бу фикримга тўлиқ амин бўлдим. Маҳаллий яхши савиядаги футболчилар терма жамоага ҳам ёрдам беради деб ўйлайман.




- "Насаф" мухлислари "Ал Жайиш" сафида урган голингиз учун сизни "яхши кўришади". Бу жамоага қарши ўйнаш қандай аҳамият касб этади?
Сардор Рашидов:
- Тўғриси "Насаф" жамоаси менга ёқади. Мухлислари стадионда европача муҳитни шакллантиришади. Эртага қизиқ ўйин бўлади. "Пахтакор" мухлисларини ўтган йилгидек хурсанд қилмоқчимиз.

- Январь ойида "Пахтакор"га келганингиздан кейин мен ёшлар билан кўпроқ ишлагаман ва шундай давом этади дегандингиз. Аммо жамоага тажрибали футболчилар келишди...
- Тўғри шундай деганман. Лекин бир жиҳатга эътибор бериш керак, ёшларни асосий таркибга қўшиш шошма шошарлик билан амалга оширилмайди. Бунга бироз вақт керак бўлади.

- Шерзод Темировнинг жамоани тарк этиши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?
- Чиндан ҳам Темиров жамоани тарк этиши арафасида эканини тасдиқлай оламан. Унинг "Пахтакор"ни тарк этиши албатта таъсир қилади, аммо таркибимизда яхши футболчилар бор. Баъзан футболчи учун кетиш ва янги босқичга чиқиш фойдали бўлади.




- "Пахтакор"га Англиядан футболчи келмоқда дейилганида кўплаб мухлислар бу хабарни бошқача қабул қилишди. Уларнинг талабларига тайёрмисиз?
Оливер Шаркич: - "Пахтакор"га жиддий ва катта мақсадлар билан келганман. Мендан кўп нарса кутишаётганини биламан. Шу сабабли бор кучим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга интиламан.

- Бунга қадар Черан жамоада пенальти тепарди, Туркиядаги йиғинда Шаркич пенальти тепди. Эртага пенальти бўлса ким тепади?
- Бу сир. Балки пенальти бўлса уни Рашидов тепар (кулади).

- Туркияда турлича таркиблар билан ўйинлар ўтказдинглар. Эртанги асосий таркибни аниқлаб олдингизми?
- Ҳар қандай жамоада 13-14 нафар футболчи асосий таркибда тушишга тайёр бўлади. Бизда ҳам шундай. Якуний 11таликни эртага аниқлаймиз.

- Черан марказий ҳужумчи сифатида ўйнаса, Оливер Шаркич ҳужумчи ортида ўйнай оладими?
- Буни ҳатто мени хотиним ҳам билмайди (кулади).




- "Насаф"га ва унинг мураббийига эртага ўзига хос сюрпризлар тайёрлаб қўйганмисиз?
- Одатда рақиб мураббийлари ҳақида фикр билдирмайман. Аммо "Насаф" чиндан ҳам жуда шаклланган ва маҳоратли футболчиларга эга. Шунинг учун ҳам уларга қарши ўйин қийин бўлади.

- Шота Арвеладзе бошлаб берган гегемонликни сиз ҳам давом эттирасизми? Раҳбарият олдингизга қандай вазифа қўйган.
- Ҳар қандай мураббийда ўз ўйин услуби бор. Менда ҳам шундай. Олдинги мураббий ва ҳозирги даврни солиштириш нотўғри деб ўйлайман. Мен учун энг муҳим нарса биринчи бўлиш! Иккинчи эмас, биринчи!

- Суперкубок баҳси бўладиган стадион ҳақида нима дея оласиз?
- Майдон ҳолати ёмон эмас, яхши даражада. Ҳозирча Ўзбекистондаги бошқа стадионларни кўрганим йўқ, "Ўзбекистон" стадиони эртанги баҳсга янада тайёр бўлади деб ўйлайман.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика