Стюарт Пирс: “Бекхэмни Олимпиадага олиб кетмаслик – ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири эди”
03 may 2020 09:58
News
Стюарт Пирс: “Бекхэмни Олимпиадага олиб кетмаслик – ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири эди”
2012 йилда футбол бўйича Буюк Британия терма жамоасини Лондон Олимпиадасига бошлаб тушган мураббий Стюарт Пирс “Лос Анжелс Гэлакси” ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэмни нима сабабдан таркибдан тушириб қолдирганини очиқлади.
“Дэвид 24 да бўладими, 37 ёшда бўладими унинг ёши мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Дэвидни таркибга қўшиб олишни жудаям истагандим. У Олимпиада баҳсларини Лондонда ўтишига катта ҳисса қўшган, шу сабаб буни барча билиши ва унинг майдонга тушишини хоҳлагандим. Аммо таркибни спорт принципларига асосан танлашим керак эди. Гигз ва Беллами ажойиб формада эди, менга эса ҳимоячи керак эди ва шу сабаб Ричардсга ишонгандим. Дэвидни танлай олмасдим, чунки у жамоани кучайтира олмасди. Бу ҳаётимдаги энг оғир танловлардан бири эди”, talkSPORT.
Ўша мусобақада Буюк Британия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалда Жанубий Корея терма жамоасига пеналтилар сериясида имкониятни бой берганди.
Link :
Source : talkSport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments