Latest news

11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум News

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум

Россия ва ўзбек футболи байроқдорлари ўртасидаги қизиқарли тўқнашувнинг бошланиш вақти аниқ бўлди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва Россиянинг 10 карра чемпиони "Спартак" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилади. Тедеско бошқарувидаги "Спартак" Россия премьер лигасининг иккинчи давраси олдидан ўз майдонида охирги тайёргарлик ўйинини "шерлар"га қарши ўтказса, "Пахтакор" Суперлигадаги янги мавсум олдидан Москвада жиддий имтиҳон топширади. 

Мазкур учрашувни трансляция қилиш ҳуқуқини Россиянинг "Матч ТВ" телеканали қўлга киритди. 22 февраль куни бўлиб ўтадиган "Спартак" — "Пахтакор" учрашувини "Матч ТВ" тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйин Москва вақти билан соат 13:55да, Тошкент вақти билан эса 15:55да бошланади. 

Ажойиб қарама-қаршилик Москвадаги "Спартак"нинг уй стадиони ҳисобланган "Откритие Арена"да бўлиб ўтади.

Шу ўринда Москвада истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик футбол ишқибозларини мазкур ўйинга таклиф қиламиз ва "Пахтакор"ни ушбу ажойиб тўқнашувда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраймиз.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Шахр Ходро"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчилари: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади ва "Спартак" билан бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика