Солари "Барселона" "Реал"дан бир кун кўп дам олиши ҳақида гапирди
23 feb 2019 18:14
News
Солари "Барселона" "Реал"дан бир кун кўп дам олиши ҳақида гапирди
"Ўтган ҳафтада очко йўқотдик, фарқ йириклашди, энди яна уни қисқартиришимиз керак. "Реал" ЛаЛигада охиригача курашиши лозим.
Эртага доимо қийналадиган стадионимизда ўйнаймиз. Рақибни мағлуб этишга уринамиз.
Илк дақиқадан ўз ўйинимизни кўрсатиб, агрессив ҳаракат қилишимиз лозим.
Рамоснинг дисквалификацияси? Бу савол бўйича ҳаммаси аниқ бўлса керак, Серхио тушунтириш берди. Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ, у четлатилмайди деб ўйлайман.
Перес билан учрашув? Бу шахсий масала.
"Барселона" ҳақида тўхталадиган бўлсам, улар бир кун кўп дам олиши ғалати. Тақвим жуда ажойиб тузилган. Турли шароитларда ўйнашимиз туфайли, вазифани уддалаш қийин бўлади.
Иско? У чекловларсиз шуғулланмоқда. Льоренте эса йўқ, аммо у тезроқ сафга қайтишига умид қиляпмиз" - дейди Солари.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments