Latest news

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

"Шўртан" бош мураббийи: "Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга имкониятимиз етади" News

"Шўртан" бош мураббийи: "Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга имкониятимиз етади"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Шўртан” (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги рақибимиз “Истиқлол” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. “Истиқлол” жамоаси билан бўлган бугунги учрашувдан кўриб хулоса қилдим, биз бу жамоа билан ўйнасак бўларкан, хатто ютсак ҳам бўлади. Бугунги учрашувда рақиблармиздан кучсиз ўйин намойиш этмадик, шунчаки айрим вазиятларда биздан омад юз ўгирди.

Учрашув давомида жамоамиз дарвозабонига қизил карточка кўрсатилди, бунга эътирозимиз йўқ, шунчаки кўплаб вазиятларда омадимиз келмаганидан иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари асабийлашишди. Умуман олганда яхши учрашув бўлди. Кейинги турда айнан “Истиқлол” билан учрашамиз, юқорида айтганимдек бу жамоа билан ўйнасак бўларкан, уйдаги учрашувда албатта 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Бу йил жамоамиз олдида мавжуд қарзлардан қутулиш, ўйинларимизни янада кучайтириш, Про-Лигада муносиб иштирок этиш вазифлари қўйилган. Айтиш мумкинки, клубимиз инфратузилмаси яхши даражада, “Шўртан” ўз вақтида халқаро майдонларда тўп сурганлигини барча яхши билади. Ўйлайманки клубимиз яна Суперлигага қайтади, бунга бизни имкониятимиз етади. Суперлига талаблари бўйича футзал, аёллар жамоаси, ёшлар жамоаси, булар бизда бор, фақат озгина вақт ва сабр, кейинги мавсумда насиб этса ҳаммаси изига тушиб кетади.        


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика