Latest news

01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  0 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  3 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  2 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:25Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Ҳолод" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  20 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  10 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  30

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост News

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост

Трансфер ойнасида катта ҳаридларни амалга ошираётган "Нефтчи" ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олмоқда.
Лекин ушбу жамоанинг айрим ўйинчиларига ҳам ўзга клублардан таклифлар келиб тушмоқда. Масалан, Шерзод Ҳакимовга Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан чорлов бўлган. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай деди:

"Ҳа, чиндан ҳам "Пахтакор"дан таклиф бўлди. Кўпчиликка яхши маълумки, ушбу жамоада ўйнашни мамлакатмиздаги барча футболчилар орзу қилади. Сабаби "Пахтакор" юртимизда ўз ўрнига эга ва байроқдор жамоалардан биридир. Бу клубнинг таклифи мени ҳам ўз навбатида қувонтиргани рост. Лекин биласизми бугунги кунда "Нефтчи" билан амалда шартномам мавжуд. Қолаверса раҳбарият билан бу хусусда гаплашганимда, жамоага керак эканлигимни айтди ва шундан сўнг бор эътиборимни "Нефтчи"га қаратдим.

Тўғри, ҳозир мураббийлар таркибга маҳоратли ҳужумчиларни таклиф этиб, олдинги чизиқдаги рақобатни оширишга ҳаракат қилишмоқда. Рақобат? Йўқ, бундан сира чўчимайман. Ҳар қандай рақобатга тайёрман!

Мураббийимиз билан гаплашдим, унинг мендан умиди катта. Ўз навбатида мен ҳам қайси чизиқда ўйнашимдан қатъий назар, ишончни оқлашга ва жамоам муваффақиятларига улушимни қўшиш учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Ҳакимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика