Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Шерзод Эсанов: "Худога шукрки, дебют ўйиним ғалаба билан бошланди" News

Шерзод Эсанов: "Худога шукрки, дебют ўйиним ғалаба билан бошланди"

"Андижон" Суперлиганинг 4-турида Тошкентдаги "Жар" стадионида "Олимпик"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мухлисларини қувонтирди.

Мазкур беллашувда Осиё чемпиони Шерзод Эсанов иккинчи таймда захирадан майдонга тушди ва ўйинга жуда яхши киришиб кетди. 

Учрашувдан сўнг Эсанов "Олимпик" клубига қарши ўйин ва қўлга киритилган Осиё чемпионлиги хусусида гапирди. 

- "Олимпик" клубига қарши баҳсда Суперлигада дебютингизни ўтказдингиз ва ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

-  Авваламбор, қўлга киритилган ғалаба билан "Андижон" мухлисларини табриклайман. Худога шукрки, дебют ўйиним ғалаба билан бошланди. Биз ғалабамизни тўғри танланган тактика эвазига қўлга киритдик.

- Яқинда Осиё чемпионлигини қўлга киритдингиз. Шундан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарганини ҳис қилдингиз?

- Асосий мақсадларимдан бири амалга ошди, Худога шукр. Қолаверса, ушбу муваффақиятдан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди.

- Сиз учун энг қийин ва мураккаб учрашув қайси бўлди?

- Биз учун энг қийини бу Австралияга карши ўйин бўлди, чунки бу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун эди.

- Клубга қайтганингизда сизни кўтаринкилик билан кутиб олдилар. Айтиш керакки, йил бошидан бери "Андижон"га энди қўшилдингиз ва қандай ўзгаришларни ҳис қилдингиз?

- Ҳа, клубда мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоамиз аҳил ва иноқ.

- Осиё чемпионлиги қўлга киритилгани учун совға қилинган машинани ўзингиз ҳайдаяпсизми ёки...

-  Йўқ, совға қилинган машинани отамга бердим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика