Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади News

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган "Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатининг охирги тўрт учрашувида ғалаба қозона олмади.

Португалиялик мураббий Андрей Виллаш-Боаш бошқарувидаги жамоа охирги марта 15 июль куни сафарда "Янбиан" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери "Шанхай СИПГ" тўртта ўйинда майдонга тушиб, уч бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлуб бўлди.

Жамоа аввалига ўз майдонида турнир жадвали пешқадами "Гуангжу Эвергранд" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Агар ўйиннинг 85-дақиқасида Ву Лей гол урмаганида "Шанхай СИПГ" 22 июль куни ўз майдонида ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди, чунки меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. 

Кейинги турни сафарда "Шандонг Луненг"га қарши ўтказган шанхайликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аввалига "Шанхай СИПГ" ҳисобни очди. 23-дақиқада Одил Аҳмедовнинг тўп узатиши натижасида тўпурар футболчи Ву Лей гол урди. Лекин кейинчалик 69 ва 87-дақиқаларда майдон эгалари икки бор гол уриб ғалабага эришишди. 

Бу ўйиндан кейин "Шанхай СИПГ" орада Кубокнинг жавоб баҳсини ўтказди. Ўз майдонида "Тианжин Куанжиан"ни қабул қилган жамоа биринчи ўйиндаги 0:3 мағлубият аламини олиб, жавоб беллашувида 4:0 ҳисобида зафар қучди. Орадан уч кун ўтиб мазкур клублар бу сафар чемпионат ўйинида тўқнаш келишди ва бунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ва ниҳоят, кечаги учрашувда "Хебей" меҳмони бўлган Виллаш-Боаш шогирдлари яна дуранг қайд этишди - 2:2. Бунда ҳам "Шанхай СИПГ" ютқазаётганди, аммо 90-дақиқада киритилган гол Аҳмедов жамоадошларини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Гуангжу Эвергранд" 21 ўйиндан 47 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Шанхай СИПГ" ҳам 21 учрашувда майдонга тушган ва 42 очко жамғарган. Учинчи ўринни эса "Тианжин Куанжиан" 37 очко билан эгаллаб турибди. 

Футболчимиз Одил Аҳмедов клуби натижалари бизни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шу боис умид қиламизки, "Шанхай СИПГ" тез орада "дуранглар эпидемияси"дан чиқиб кетади ва кейинги ўйинлардан ғалаба қозона бошлайди. Қуйида Одил Аҳмедов жамоасининг сентябргача бўлган ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 

13 август. Хитой чемпионати 

"Шанхай СИПГ" - "Чонгкинг Лифанг"

16 август. Хитой Кубоги

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

19 август. Хитой чемпионати 

"Гижу Хенгфенг" - "Шанхай СИПГ"

22 август. Осиё чемпионлар лигаси 

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

Х.Холиқов


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика