Latest news

14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  11 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  22 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5

Шамшод Сариков: "Канчельскис ва Узоқовнинг келишига Алишер Усмонов ҳамда Одил Аҳмедовнинг алоқаси йўқ" News

Шамшод Сариков: "Канчельскис ва Узоқовнинг келишига Алишер Усмонов ҳамда Одил Аҳмедовнинг алоқаси йўқ"

Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков Андрей Канчельскиснинг таништирув маросимидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

- Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор”га келишида асли наманганлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳам ҳиссаси борми?
Шамшод Сариков (Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти): - Бу барчани қизиқтираётган ва ўринли савол бўлди. Биз анчадан буён Алишер Усмонов билан музокара олиб боряпмиз. Таъкидлаганингиздек, у асли наманганлик ва ўз туғилиб-ўсган шаҳрини яхши кўради. Айни пайтда Алишер Бурханович билан ҳомийлик борасида музокара олиб боряпмиз. У ўз ватани - Ўзбекистонни жуда севади ва Алишер Усмонов буни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиеёв билан учрашуви чоғида ҳам эътироф этди. Албатта, Алишер Бурхановичнинг “Навбаҳор”га ҳомийлик ёрдами бериши ва клубимизга  эътибор қаратишидан умидвормиз. Лекин Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор” бош мураббийи лавозимини эгаллашида Алишер Усмоновнинг алоқаси йўқ.  


- “Навбаҳор”га Андрей Канчельскисни олиб келишдан олдин маҳаллий мутахассисларга ҳам таклиф билан чиқилдими?

- Албатта, биз 3 нафар маҳаллий кучли мутахассислар билан музокара олиб бордик. Уларнинг кимлигини ўзинглар ҳам англаган бўлсанглар керак. Номзодлар орасида Равшан Ҳайдаров ва яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Миржалол Қосимовлар бор эди. Аммо биз жамоага айнан Европа футболи ҳавосини олиб кириш учун Андрей Канчельскисни таклиф этдик.  



- “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ майсасидан жорий мавсумдаги Наманганда ўтказилган баҳслардан кейинги матбуот анжуманида нолиганди. Майдон ҳолатини яхшилаш борасида қандайдир ишларни амалга ошириш режаси борми?

- Наманганда “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувлардан сўнг сўнг пойтахтликлар устози Шота Арвеладзе майдон майсаси ҳақида салбий фикрлар билдирганди. Биринчи ўйиндан кейин майдон чимидан нолиган мутахассис, бир ярим ойдан сўнг яна Наманганга келиб, майдон ҳолати ҳақида яна гапирди. Ҳар қандай футбол мутахассиси ҳам бир ярим ой ичида майсани аъло даражада келтириш мумкин эмаслигини яхши билади. Яъни қисқа вақт оралиғида бу ишни қилиш жуда мушкул. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда камида олти ой ёки бир йил вақт кетади. Бу ҳақда жуда кўп бора бош қотирдик. Бу масала бўйича ҳозирда айрим ташкилотлар билан музокара олиб бормоқдамиз. Тез кунларда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ майдони билан шуғулланган мутахассислар Наманганга етиб келишади. Айни дамда келгуси йилнинг июнь ойи охирига қадар ўйингоҳ чимини яхши ҳолатга келтиришни ўйлаб турибмиз. Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фойдаланилган майдон чимларидан олиб келиш режалаштирилган. Ҳозирда Косонсойдаги стадион ҳолатини ҳам ўрганмоқдамиз ва иш режасини ишлаб чиққанмиз. Яқин кунларда бу масала ҳам ўз ечимини топади.

- Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми?

- Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга пиар директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика