Шаҳзодбек Нурматов: "CА" нинг доимий ўқувчисиман ва тур жамоасига кирганимдан хурсандман"
19 mar 2014 07:29
News
Шаҳзодбек Нурматов: "CА" нинг доимий ўқувчисиман ва тур жамоасига кирганимдан хурсандман"
Хабарингиз бор "CА" сайти ушбу мавсумдан бошлаб Олий лиганинг тур жамоасини тузиб боради.
Кеча 1-тур жамоасини эълон қилдик ва сайтимиз аъзолари бир овоздан ҳужум чизиғига терма жамоамизга номзод футболчи Шаҳзодбек Нурматовни топди. "Металлург" ҳужумчиси "Олмалиқ"қа қарши учрашувда гол муаллифига айланишидан ташқари бутун учрашув давомида яққол етакчи сифатида ҳаракат қилди. Биз футболчининг фикрлари билан қизиқдик.
"Олмалиқ"қа қарши ўйинда фақат ҳужумда ўйнаш ва очиқ ўйин қилиш тарафида эдик. Натижа ўхшамаган бўлса ҳам ўйиндан хурсандман. Чиройли ўйин бўлди. Янги стадиони билан "Олмалиқ" клуби ва футболимиз мухлисларини табриклайман." , - дейди Шаҳзодбек Нурматов
- Ўйинда жароҳат олганлигингиз айтилган эди. Ҳозирда бу вазиятга изоҳ бериб ўтсангиз?
Ҳозирда аҳволим жуда яхши. Ўйлайманки кейинги учрашувда майдонга туша оламан. Ўша ўйинда кичик тўқнашувдан сўнг озгина оғриқ ҳис қилдим ва ўйинни якунлай олмадим. Ҳозир ўтиб кетди. Машғулотлар олиб бораяпман.
- Шаҳзодбек агар "CА" сайтини кузатиб бораётган бўлсангиз ушбу мавсумдан бошлаб йил давомида ҳар бир турдан сўнг тур жамоаларини тузиб бормоқдамиз. Биринчи тур якунларига кўра ҳужум чизиғига сизни муносиб кўрдик.
Бундан жуда мамнунман. Очиғини айтсам буни айтмасингиздан олдин ўша вақтдаёқ кўрган эдим. Жуда хурсанд бўлдим. Негаки ҳар куни шу сайт билан биргамиз ва кузатиб борамиз. Доимий ўқувчиларидан бириман десам хато бўлмайди. Айнан мана шу лойиха жуда ажойиб бўлибди. Хориж чемпионатларида доимий тарзда буни кузатиб борамиз ва бу бизда ҳам бўлганидан хурсандман. Айниқса ушбу жамоага мени муносиб кўрганликларингиз учун раҳмат. Буни ҳам рағбатнинг бир тури сифатида қабул қилдим. Ушбу тур жамоасига ҳар турда кириш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламам. Мен учун бундан ҳам асосийси жамоамиз ютуғи бўлади. Айтганча мен ҳам fifa.uz иштирокчисиман ва жамоамни тузганман. Бу ўйин қизиқарли айниқса ўзинг учун ўзинг очко тўпласанг (кулади).
Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments