Latest news

14:25Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи: Филиппин – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  2 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  0 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  7 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  1

Шацких, Бақоев ва Карпенко: "Бизни қўллаб турган барчага раҳмат" News

Шацких, Бақоев ва Карпенко: "Бизни қўллаб турган барчага раҳмат"

Ўзбекистон - Уммон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоадаги сўнгги ўйинларини ўтказган учта футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Улуғбек Бақоев: "Бугунги байрам учун барчага раҳмат. Ўйлайманки бизнинг ўрнимизни ёшлар муносиб боса олишади".

Максим Шацких: "Бизни шунча вақт давомида қўллаб турганларга раҳмат айтаман. Бугунги тадбирни ташкил этганларга раҳмат. Терма жамоа билан бирга Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаганим армоним бўлиб қолади. Биз терма сафидаги барча ўйинларда мухлислар учун ўйнадик, барчага раҳмат".

Виктор Карпенко: "Иккала шеригимнинг фикрига қўшиламан. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар ўсиб келишмоқда. Уларга йўл бериш вақти келганди. Инсонинг ёшини алдаб бўлмайди. Бизни қўллаб турганларга миннатдорчилик билдираман".


- Терма жамоадаги энг ёрқин вазиятни ёдга олсангизлар?

Виктор Карпенко: "Менимча термадаги ҳар бир ўйинда майдонга тушиш сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ҳаяжонлик вазият бўлади. Минглаб мухлислар сени стадиондан туриб қўллаб туришади".

Максим Шацких: "Термадаги ўйинларим орасида бирданига БААга қарши ўйин ёдимга тушаверади (ОК-2000 саралаши. 1999 йил 27 ноябрь). Бундан ташқари Самарқандда кечган Озарбойжонга қарши дебют ўйиним ҳам ёдимда".

Улуғбек Бақоев: "Осиё кубоги-2011 чорак финалидаги Иорданияга қарши баҳс! Бундан ташқари "Озоди" стадионида Эронга урган голим"


- Олег Шацких ҳозир нималар билан машғул?
Максим Шацких:
Акам ҳозирда Москвада яшамоқда. Фирмада бизнес билан шуғулланмоқда. Ўзбек дўстлари билан йиғилиб ҳамон футбол ўйнаб туришибди. Унга албатта саломингизни етказиб қўяман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика