Latest news

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

Сергей Лушчан: “Вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги фикрларга қўшилмайман” News

Сергей Лушчан: “Вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги фикрларга қўшилмайман”

“Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Ўйинимиз ёмон бўлмади. Ўйин жиҳатдан аста-секинлик билан ҳаракатларимиз яхши томонга ўзгармоқда. Йигитлар секин-секин ўзларига келишмоқда. Афсуски, мана шундай устунликка эга бўлиб туриб, рақибни юта олмадик. Олдинги чизиқдаги якуний зарбаларимиз қовушмади. Жароҳатланганлар кўп. Иброҳимов, Саноев, Чемиртан жароҳатланган. Мичич билан жиддий гаплашиб оламиз. У қишки йиғинларда намойиш этган ўйинларини умуман кўрсатмаяпти. Унда жароҳат бўлган экан, аммо буни билмасдик. Шу сабабли бўлса керак ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. 

Вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги фикрларга қўшилмайман. Бугун захирадан майдонга тушган йигитларга ўйинни кучайтириш вазифаси юклатилганди. Афсуски, улар ишончимизни оқлолмади. Таркибдаги деярли ҳамма бизнинг тарбияланувчилар. Ҳаммага имконият беряпмиз ва шундай қилишда давом этамиз. Эсонқулов кеча ёшлар лигасида ўзини яхши кўрсатди шу боис бугун майдонга туширдик. Бундан ташқари унинг туғилган куни эди. Уни қўллаб-қувватлаш учун имконият бергандик, афсуски бугун ўзидан талаб қилинган вазифани бажара олмади. Аммо имконият беришда давом этамиз.

“Динамо” ўз ўйинини намойиш этди. Улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишмоқда. Бугун бизнинг тарбияланувчимиз бўлган Қаҳрамонов гол уриб кетди, - дейди Сергей Лушчан.



Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика