Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  10 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  108 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

Сардор Рашидов энди ёш бола эмас (Мулоҳаза учун мавзу) News

Сардор Рашидов энди ёш бола эмас (Мулоҳаза учун мавзу)

Кеча олий лиганинг 1-тур ўйинларига старт берилди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Лекин бу учрашувда ҳам Сардор Рашидов ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. У киритилган голларда иштирок этмади, бунинг устига кераксиз вазиятда сариқ карточка олди. Фақат "Бунёдкор"нинг ғалаба қозонгани унга ва жамоа мухлисларига таскин берса ажаб эмас.

Осиё Кубоги ёдингиздами? Терма жамоамиз Хитойдан мағлубиятга учрагач, ҳамма танқид қилинганди. Бош мураббийдан тортиб футболчиларгача. Натижада Саудия Арабистони билан кечган баҳсда биз бутунлай бошқа жамоани кўргандик. Айниқса, 4-рақамда тўп тепган футболчининг ҳаракатларидан ҳамма завқ олганди. Бу йигитча Сардор Рашидов эди.

Мен Рашидовни олдиндан билардим, аммо айнан Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг уни ўзим учун бошқатдан кашф қилдим. Биздан яна бир иқтидорли футболчи етишиб келяпти деб ич-ичимдан қувонгандим ўшанда. Лекин нимагадир жиззахлик футболчида Осиё Кубогидан кейин пасайиш юзага келгандек. Сардор Рашидов "Персеполис" билан ўйинда ҳам, кеча ўтказилган "Бухоро" билан баҳсда ҳам айтарли ҳеч нарса қила олмади.



Европада кўп бора кўрганмиз, ёшлар бир яхши ўйин кўрсатгач, шу темпни йўқотмасдан олға бораверишади. Лекин Саордор билан юзага келган вазиятни ҳеч тушунмаяпман. Унга нима бўлди? "Юлдузлик касали"га чалиниб ўзини йўқотиб қўйдими ё олий лигада тўп тепгиси келмай қолдими? Хуллас, нима бўлаётганини билмайман, бироқ факт шуки, унинг ўйини қовушмаяпти.

Кеча матбуот анжуманида бу ҳақда "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушандан сўраганимизда қуйидагича жавоб олдик. "Мен олдин ҳам айтганман ва яна қайтаришим мумкин, Сардор Рашидов ҳали ёш футболчи. У ўсишда давом этяпти. Бундай ёшда босим остида қолиб, кейинчалик ундан чиқиб кетиш осон эмас. Қолаверса, матбуот ҳам Рашидовни кўп мақтаб юборяпти. Бу эса таъсир қилмасдан қолмайди. Бундан ташқари, Сардорнинг қандай ҳаракат қилишини рақиблар ўрганиб олишди ва уни "ёпиб" қўйишяпти. Сардор техникасини ўстириши лозим, шунда янада яхши ўйин кўрсатади. Мен учун жамоа ҳимояланаётганда Рашидовнинг тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилмаслиги унча муҳим эмас. Мен учун муҳими, жамоа ҳужумга ўтганда унинг қандай ўйнаши. Рашидов ҳали тайёр бўлмаган футболчи. У Роналду ҳам, Месси ҳам эмас. Футболчини тинмай мақтайверишса, у "синиб" қолиши мумкин" - деди Сергей Лушан.

Шу ўринда икки оғиз гап. Аввало мураббийнинг Рашидов ҳали ёш деган фикрига қўшилмаган бўлардим. Чунки у 24 ёшга қадам қўйди, 17-18га эмас. Қолаверса, 24 ёшли футболчи матбуот таъсирига тушиб қолиши керак эмас. Тушиб қолган тақдирда ҳам, уни бу атмосферадан олиб чиқиб кета оладиган шахс биринчи навбатда бош мураббий ҳисобланади. Иккинчидан, мадомики Рашидовнинг ўйинини бошқалар ўрганиб олаётган экан, унинг янада кўпроқ куч билан ишлашига тўғри керади. Юлдуз бўлиш осон эмас, бунинг учун барча қийинчиликларни енгиб ўтиш лозим. Масалан, Роналдуни ҳам ҳар ўйинда доим икки футболчи қўриқлаб юриши мумкин, лекин у барибир имкон топади ва гол уради. Рашидов ҳам ўзимизнинг олий лига савиясида Роналдудек бўлиши керак. Ундан талаб қилинадигани битта: ишлаш ва яна ишлаш. Рақиблар уни ўрганиб олишдими? У бошқа йўлларни қидирсин. Нимадир янгилик ўйлаб топсин.

"Персеполис" билан ўйинга 20 мингдан зиёд мухлиснинг аксарияти Сардор Рашидовни кўраман деб келганди. Лекин ну куни нима бўлди? "Бунёдкор" мағлубиятга учради, бунинг устига Рашидовнинг ўйини чиқмади. Бизда одамларнинг характерини биласиз, бир қўл силтаса тамом, шу билан стадионга бошқа келмай қўяди. Кечаги ўйинга эса нари борса бир ярим минг одам келибди. Кўряпсизми, салкам йигирма баравар кам. Ҳозирги футболда мухлисларни стадионга қайтаришнинг йўли фақат ғалаба қозониш эмас, балки таркибда ажабтовур ўйин кўрсатадиган футболчи бўлиши ҳам катта рол ўйнайди. Чунки одамлар бир хил пландаги футболчилардан зерикиб қолишган. Уларга шоу қилиб берадиган футболчи керак. Сардор Рашидов эса майдонда айнан шоумен бўла оладиган футболчи. Ундан умидимиз жуда катта. Қолаверса, у энди ёш бола эмас.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика