Latest news

12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  1 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  13 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  10 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  19 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  16

Сардор Азмун: «Эрон билан бирга Ўзбекистон ҳам ЖЧ-2018га чиқишига тилакдошман» News

Сардор Азмун: «Эрон билан бирга Ўзбекистон ҳам ЖЧ-2018га чиқишига тилакдошман»

Биз учун муваффақиятсиз якунланган Ўзбекистон – Эрон учрашувидан сўнг меҳмонларнинг етакчи футболчиларидан бири Сардор Азмунни суҳбатга тортдик.

«Ростов» клуби ҳужумчиси дастлаб ўзбекистонлик журналистларга рус тилида гаплаша олмаслигини, фақат форс тилида интервью бера олишини маълум қилиб, узр сўради. Тожик тили форсчага жуда яқинлиги боис, Сардор билан суҳбатлашишга деярли қийналмадик.

— Сардор, аввало Ўзбекистон билан ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Бу сиз учун кутилган ғалаба бўлдими?


— Ўзбекистон билан ўйин оғир ўтишини кутган эдик. Чунки бу жамоа билан ўйинларимиз осон кечмаган. Олдимиздаги вазифа ғалаба қозониш эди. Ўйин бошида гол ура олганимиз жуда муҳим бўлди. Айнан ушбу гол рақибларимиз режаларини бузди деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда яхши ҳимояландик ва якунда ғалабани қўлга киритдик.



— Ушбу ғалаба Эронни яна гуруҳ фаворитига айлантирадими?


— Ҳали бундай дейишга барвақт. Чунки эндигина 3 та ўйин ўтказдик, ҳамма ўйинлар олдинда. Тўғри, ҳозирча пешқадам бўлдик аммо Жанубий Корея билан ўйиндан кейин жавдал яна ўзгариши мумкин. Қолаверса, Ўзбекистон термасида ҳам ҳали жуда яхши имконият бор.

Қисқа савол-жавобдан кейин Азмун микс-зонани тарк этган бўлсада, бироз ўтиб ҳужумчи қолган саволларимизга ҳам жавоб беришга рози бўлди.azmun

— Ўйиндан олдин Карлос Кейруш ҳам, эронлик футболчилар ҳам Ўзбекистон кучли рақиб жамоа эканлигини такрорлашганди. Бу хавф асосли бўлиб чиқдими?


— Фикримча, Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини кўрсата олмади. Мураббийларимиз рақибнинг ўйинини ўрганишган ва бизга кучли ва кучсиз жиҳатларини айтишганди. Кўрсатмаларни тўғри бажардик ва Ўзбекистонга ҳеч қандай имконият бермадик. Шунга қарамай, мен Ўзбекистонни кучли рақиб деб ҳисоблайман.

— Ўйин бошланишидан олдинги чигалёзди машғулотлари пайтида Одил Аҳмедов билан нима ҳақида гаплашдингиз?


— Аҳмедов билан Россияда чемпионати доирасида учрашиб турамиз. Одилни захира ўриндиғида ўтирганлигини кўриб, у билан кўришдик. Жароҳати борлигини билгач, унга тезроқ соғайишини айтиб, бир-биримизга омад тиладик.


— Бугун асосий таркиб эмас, захирадан майдонга тушганлигингиз нима билан боғлиқ?

— Бу мураббийларимизнинг ўйинга режаси эди. Афсуски, иккинчи бўлим якунида икки марта жуда яхши вазиятлардан фойдалана олмадим. Ўйингоҳдаги муҳит менга ёқди. Эрон билан бирга Ўзбекистон ҳам ЖЧ-2018 чиқишига тилакдошман.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика