Latest news

20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  0 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 2:0  7 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  8 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  4 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  4 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  16 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3

Рўзиқул Бердиев: "Тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз"

"Насаф" жамоаси бугун яъни 20 июль куни Тошкентда йиғинни бошлашади.
Улар эртага Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишади. Биз жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғланиб, кейинги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўрадик.

"Жамоамиз бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Давралараро ўқув-йиғин машғулотлари қисқа муддатда у ерда давом эттирилади. Эртага биз "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Учрашув ЖАРдаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақтини ҳозирча кеч соат 18:00га келишганмиз. Шу учрашувдан сўнг қисқа танаффус қиламиз ва асосий тайёргарликни Тошкентда "Пахтакор" жамоаси билан бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувига тайёргарликни бошлаймиз.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсам, дарвозабонимиз Ғайратжон Ҳасанов бундан бўён Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзосига айланиши деярли ҳал бўлган. Шунингдек ярим ҳимоячимиз Мирзакамол Камолов ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланиб турибди, унинг бу жамоа билан шартнома тузиш ёки тузмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

Ўзларингизга маълум яна бир ўйинчимиз Элдор Бойматов Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида машғулотларни давом эттирмоқда. Сафимизга келиб қўшиладиганларга тўхталадиган бўлсам, муқаддам жамоамиз сафида тўп тепган Самандар Шодмонов ҳозирги кунда биз билан бирга яъни кўрикдан ўтмоқда, унинг ҳозирча жамоа сафида қолиш ёки қолмаслиги ҳақида бир қарорга келганимиз йўқ. Бундан ташқари асосий таркибга ўринбосарларимиздан икки ўйинчини қўшиб олиш ниятимиз бор, булар кимлар бўлишини кейинроқ сизларга маълум қиламиз", - дейди "Насаф" футбол жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика