Latest news

12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  0 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  6 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20

Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин News

Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин

"Байер" Хаби Алонсонинг ўрнига Хави ва Эрик тен Хагни кўриб чиқмоқда.

Олдинроқ Алонсо Карло Анчелотти кетганидан сўнг "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.  

Kicker хабарига кўра, "Байер" тўпни назорат қилишга асосланган ҳужумкор ўйин услубини сақлаб қоладиган мураббий топиш ниятида.  

Немис клуби бу вазифа учун "Барселона" собиқ мураббийи Хавини идеал номзод деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, испаниялик мутахассис инглиз тилини яхши билади, бу эса муҳим шарт ҳисобланади. Ушбу талабга мавсум охирида "Реал Сосьедад"ни тарк этадиган Иманоль Альгуасиль тўғри келмайди.  

Шунингдек, клубнинг қисқа рўйхатига Эрик тен Хаг ҳам киритилган. "Манчестер Юнайтед" собиқ мураббийи ўзи бошқарган "Аякс"да тўпни назорат қилишга асосланган футбол намойиш этгани туфайли клуб талабларига мос келади.

Германияда "Бавария"нинг 2-жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаган нидерландиялик мутахассис немис тилини яхши билади. Бу унинг номзоди учун катта устунлик ҳисобланади. 55 ёшли мутахассис "Байер" рўйхатида биринчи ўринда туради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика