Latest news

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  12 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  13

Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага? News

Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?

Биринчи лигада техник натижа қайд этилди.

Биринчи лига 3-туридан ўрин олган "Қумқўрғон" — "Насаф-Фарм" учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етганди. Бироқ, "Насаф-Фарм" жамоаси учрашув қайдномасига киритилмаган футболчини захирадан майдонга туширгани сабабли Биринчи лига регламентининг 8.6-бандига мувофиқ жамоага 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, "Қумқўрғон" клубига эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди, - деб ёзди ПФЛ расмий сайти.

Мазкур баҳсда Акобирхўжа Шукуруллаев бош ҳакам бўлган, қанотларда Сардор Содиқов ва Абдуазиз Абдуҳамитов ишлашган. Захира ҳаками сифатида Шуҳратбек Мирзаев фаолият олиб борган ва қайдномада йўқ футболчини майдонга тушишида энг катта хатога йўл қўйган.

Қизиғи кеча Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Сурхон" - "Динамо" учрашувида ҳам Шукуруллаев, Содиқов ва Абдуҳамитов ишлашган. Захира ҳаками алмашган холос: Мирзаев ўрнига Эркин Маматмўминов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика