Latest news

12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  1 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  1 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  6 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”

Бу йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “аждарлар” янги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
Жамоа 2014 йилги мавсумда уч фронтда курашадиган бўлмоқда. Шу боис Рўзиқул Бердиев футболчиларни эртароқ йиғишга қарор қилди.

- Рўзиқул ака, жамоангизнинг дастлабки йиғинни бошлагани ҳақида эшитдик. Бу ҳақда ўзингиз батафсил маълумот бериб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди?
- 10 декабрь куни футболчиларни йиғдик ва Ташкентда тиббий кўрикдан ўтилди. Кечадан бошлаб эса, Қаршидаги базамизда тўпланиб, машғулотларга киришилди. Бу ердаги йиғинимиз 25 декабрга қадар давом этади ва шундан сўнг, янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берамиз.

- Таркибда қандай ўзгаришлар борлиги бугунги кунда мухлисларнинг диққат эътиборида турибди. Шу боис аввало бу хусусда ўзингиздан эшитсак?

- Ҳозирча, жиддий янгилик бор дея олмайман. Ижара асосида “Қизилқум”да тўп тепган Элдор Бойматов ва “Динамо”даги Нодир Саноқулов яна жамоамизга қайтди.

- Клубни тарк этган футболчилар ҳам бўлса керак?
- Йўқ, ҳеч кимга жавоб бермадик. Бу кейинги йиғинларимизда ойдинлашади. Лекин аниқ номларни айта олмайман.

- Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси асосий рақиби бўлмиш “Бундёкор”дан Нестеров, Ғофуров, Тўраев ва Ҳасановни олиб ўз сафини сезиларли тарзда кучайтиришга эришди. Айтингчи, Сиз бошчилик қилаётган “Насаф”дан қандай ҳаридларни кутишимиз мумкин?
- Тўғри, “Локо”ни янги ҳаридларини эшитдим. Биласизми, таркибда у қадар жиддий ўзгаришлар қилмаймиз. Лекин селекция жараёнида биз ҳам қараб турмаймиз. Албатта янги футболчилар бўлади.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни кўрсатган бўлардингиз?

- Бундай позициялар йўқ эмас. Айнан қайси чизиқларга футболчилар олиш кераклигини ўйлаб қўйганмиз. Бироқ айни пайтда бу тўғрисида айтмай турганим маъқул. Вақти келиб, барчаси ойдинлашади.

- Зафар Полвоновнинг “Насаф”га ўтиш имкониятини неча фоизга баҳолайсиз?
- Нима учун айнан Полвоновни сўраяпсиз?

- Чунки, “Олмалиқ” ҳужумчисининг яна “аждарлар” сафига қайтиши ҳақида мухлислар орасида гап сўзлар юрибди?
- Бу ишқибозлар ўртасида учраб турадиган холатлардан биридир. Эмишки, Элдор Суюнов, Шохруҳ Гадоев, ва Артур Геворкян ҳам “Бундёкор”га ўтармиш... Бу аслида бўлмаган гап. Ишонч билан айта оламанки, бу футболчилар жамоамизда қолади. Тўғри, Полвонов бу йил сермаҳсуллик кўрсатди. Лекин унга қизиқиб, таклиф ҳам юбормадик.

- “Насаф” кейинги йил ОЧЛда ҳам иштирок этадиган бўлди. Мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрилади?
- Иккинчи йиғинимиз январь ойиннинг дастлабки ҳафталарида Қаршида старт олади. Бу ерда 15 кун шуғулланамиз. Ушбу йиғинлар давомида пойтахтга бориб, синов-назорат ўйинларида ҳам қатнашамиз. Шунингдек режамизда Туркия йиғини ҳам ўрин олган. Хориждаги йиғинда асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика