Latest news

00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  3 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  29 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5

Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи" News

Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи"

Қаршининг "Насаф" клуби кеча Туркиядаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубига қарши ўтказди.

Мазкур баҳсдан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қисқа интервью берди.

- "Насаф"нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини якунланди, умумий хулосаларингиз қандай?

- Барча режалаштирган ўйинларимизни ўтказиб олдик. Йигитларга етарлича ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилдик ва олдинда бизни кутиб турган Чемпионлар лигасида учрашувда бор имкониятларимизни ишга солиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Қизиқ бир ҳолатга дуч келдик, шогирдингиз Бобир Абдихолиқов "Насаф" жамоасига қарши ўзининг янги жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди, Бобирнинг трансфери ҳақида фикрингиз қандай?

- Учрашув олдидан "Ордабаси" жамоаси мураббийлари ва раҳбарияти билан суҳбатлашдим, жамоа Қозоғистон терма жамоасининг 5-6 футболчисини ўз сафига қўшиб олибди. Клуб олдига чемпионлик мақсади қўйилибди, ҳатто Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев ҳам ташриф буюрибди. Жамоанинг бўлажак мавсумдан мақсадлари катта, "Ордабаси" таркибида 6-7 нафар Қозоғистон терма ўйинчилари бор экан.

- Рўзиқул ака жамоага омад тилаймиз, Қатардан ғалаба билан қайтинглар...

-Тилаклар учун раҳмат, Қатардан юзимиз ёруғ бўлиб қайтиш насиб қилсин.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 19 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика