Latest news

19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  0 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  184 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5

Россия спорт вазири мамлакат футбол чемпионатини терма жамоага ёрдам беришни хоҳламасликда айблади News

Россия спорт вазири мамлакат футбол чемпионатини терма жамоага ёрдам беришни хоҳламасликда айблади

Россия спорт вазири Виталий Мутко мамлакат футбол премьер-лигаси миллий чемпионатнинг сўнгги турини нисбатан эрта муддатга кўчиришдан бош тортгани юзасидан ўз норозилигини билдирди.

Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, мамлакат чемпионатининг сўнгги турини нисбатан эрта муддатга суриш ҳақида футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи, италиялик Фабио Капелло, терма жамоани ЖЧ-2014 баҳсларига нисбатан яхшироқ тайёрлаш мақсадида сўраган. Италиялик мураббий чемпионатнинг сўнгги турини 18 майдан 11 майга, мамлакат Кубоги финалини эса 8 майдан 17 майга кўчиришни сўраган. Бироқ 27 январь куни Премьер-лига ушбу илтимосни рад этди.

«Мен буни ақлга сиғмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман. Мен клубларни ҳурмат қиламан, бироқ мамлакат жаҳон чемпионатида иштирок этади. Унга тайёргарлик кўриш учун имкон бериш керак!», – деди Мутко сешанба куни. Вазирнинг сўзларига кўра, у Россия футбол иттифоқи президенти Николай Толстих ва Премьер-лига президенти Сергей Прядкин билан суҳбатлашган. Мутконинг фикрича, улар Капеллонинг илтимосини бажариш йўлини топишади.

28 январь куни Россия чемпионатининг сўнгги турини бошқа санага кўчириш масаласи Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси мажлисида муҳокама қилинади.

Россия терма жамоаси 2002 йилдан бери биринчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақада руслар Жанубий Корея, Бельгия ва Жазоир жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, 24 январь куни Россия футбол иттифоқи мамлакат терма жамоасини ЖЧ-2014 финал босқичига олиб чиққан италиялик мураббий Фабио Капелло билан янги, 2018 йилги жаҳон чемпионати охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Ушбу мундиал Россияда бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика