Latest news

11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  3 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  2 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   2 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  2 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  2 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   8 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  1 04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  7 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  3 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  1 00:22Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  30 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  74 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  6

Россия. "Краснодар" ўз майдонида "Уфа" ва Остон Ўруновни мағлуб этди News

Россия. "Краснодар" ўз майдонида "Уфа" ва Остон Ўруновни мағлуб этди

Россия чемпионати 20-тури доирасидаги "Краснодар" - "Уфа" учрашуви бўлиб ўтди.

Остон Ўрунов Россия чемпионатидаги дебютини ўтказаётган баҳсдан матнли трансляцияни кузатиб боринг:

Краснодар – Уфа 2:0

"стадион Краснодар"

Гол: Берг (68), Ари (83).

Краснодар – Сафонов, Сорокин, Петров, Рамирес, Панталеао, Ольссон, Фернандеш, Уткин (Сулейманов, 57), Черников (Берг, 46), Вандерсон, Ари.

Уфа – Беленов, Сухов, Неделчару, Табидзе, Йокич, Тилль (Терентьев, 79), Алиев, Фомин, Урунов, Кротов (Агаларов, 69), Бизяк.

Огоҳлантириш: Сухов (24), Петров (45), Панталеао (48), Ольссон (58), Фомин (67), Вандерсон (70), Беленов (83), Бомбергар (85).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Остон Ўрунов дебют қилган баҳсда "Уфа" сафарда "Краснодар"га мағлуб бўлди.

90+3. "Уфа" ҳужумга ўта олмаяпти. Ўйин марказда кечмоқда.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. Қайта пенальтида Ари адашмади, 2:0!

81. ЙЎҚҚ!! Гол эмас, Арининг зарбасини дарвозабон қайтарди. Нима?! Яна бошқатдан тепилади пенальти! Беленов дарвоза чизиғини тарк этганди. Дахшат ўйин бўляпти дўстлар!

80. Пенальти! "Уфа" дарвозаси томон. Бурчакдан оширилган тўпга Ари боши билан зарба берганди. Тўп Йокичнинг қўлига тегиб кетганига пенальти белгиланди.

79. УХХХХ!!! Ҳакам ВАРни кўрмоқда!

78. ЗАРБААААААААААААААААА!!!!! "Уфа"нинг марказдаги хатосидан кейин Вандерсон рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Беленовдан яна бир супер сейв!

76. ЗАРБАААААААА!!!! Бергнинг пасидан кейин Магомедшапи Сулейманов рақиб дарвозаси томон хавфли зарба йўллади. Беленов қаҳрамонларча зарбани қайтарди!

73. Сулейманов қулай нуқтадан оддийгина зарба йўллади. Беленов тўпни осонлик билан ушлаб олди.

71. Фоминнинг зарбаси ноаниқ кетди.

69. Бизяк йиқитилди. "Уфа"да ажойиб имконият! Жарима зарбаси"

68. ГОЛ! Берг дарвозабондан қайтган тўпга зарба бериб, ҳисобни очди, 1:0.

67. Агаларовнинг зарбасини Беленов ушлаб олди.

66. УХХХХХ!!! Остон Ўруновнинг ажойиб пасидан кейин Бизяк рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

64. "Краснодар" ўз позициясини рақиб жарима майдончасига яқинлаштирмоқда. 

60. ЗАРБАААААААА!!!!! Остон Ўрунов рақибидан тўпни олиб қўйиб, зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди!!!!!! Жуда хавфли вазият! Сал қолди дебютант гол уришига!

58. Остон яна тезкорлик билан ҳужумга ўтаётганди. Биринчи бўлимдаги каби Олссон иккинчи марта Ўруновни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

56. Ўйин бироз жонлангандек кўринганди. Аммо томонлар яна марказга кўчишди.

53. Остон Ўрунов ўз жарима майдончаси яқинида рақибни йиқитди. Жарима зарбасидан узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

48. "Уфа" яна ҳужумга ўтаётганди. Кайо Кротовни йиқитди. Негадир "Уфа"нинг ҳужумларига эффект етишмаяпти. Ҳужумга фақатгина уч киши: Бизяк, Кротов ва Ўрунов ўтмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Икки жамоа вакиллари стадионга қайтишди. Черников ўрнига Маркус Берг майдонга тушди. Ҳа, у ўша "Ал Айн" таркибида ўйнаган швециялик Берг.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади.

45. "Уфа" тезкор қарши ҳужумга ўтмоқчи эди. Остон Ўруновни йиқитишди. Остон бироз қийналиб ўрнидан турди.

44. "Уфа" узоқ вақт давомида ҳужумини ривожлантирди. Неделчарунинг ноаниқ паси эса ҳужумни бузди.

41. "Краснодар" тезкор қарши ҳужумга ўтишга тайёрланаётганда Остон Ўрунов фол ишлатди. Умуман олганда тўғри қилди.

40. ЗАРБААААААААА!!!!! Кротовнинг ўта ҳавфли зарбасини Сафонов қайтардииииииии!!!!! Ажойиб вазият!!

38. Ари тахминан учинчи марта марказдан рақиб жарима майдончасига тўпни оширмоқда. Учаласида ҳам посбон тўпга эга чиқмоқда.

36. Ҳозирча учрашувдаги ягона зарба Остон Ўруновга тегишли. Томонлар бирорта аниқ зарба йўллай олишмади.

34. "Уфа" ҳужумга ўтди. Лекин Сухов рақиби Кайодан ўта олмади.

31. Ўйин зерикарли кўриниш олди. Тўп асосан мезбонларда.

28. Бизяк марказда бир ҳимоячини алдаб ўтганди. Кейинчалик Остон Ўрунов қулай нуқтага очилиб бораётганди. Аммо Бизяк тўпни ҳамюртимизга ошира олмади.

26. Вандерсон ҳужумга ўтганди. Бу сафар уни Неделчару тўхтатиб қолди.

25. Таймнинг экваторига қадар Остон Ўрунов ўзининг ажойиб томонларини кўрсатмоқда. Охиригача шундай бўлишига ишониб қоламиз.

24. Сухов ўз жарима майдончаси яқинида фол ишлатди ва сариқ карточка олди. Фернандешнинг жаримадан узатган тўпини Беленов ушлаб олди.

20. "Уфа"дан тезкор қарши ҳужум. Остон Ўрунов тўпни рақибларидан олиб қўйди ва тезкорлик билан марказни босиб ўтди. Тўпни Суховга оширди. У дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

19. УХХХХХ!!! "Краснодар" футболчилари Кампос ҳамда Уткин бир-бирлари билан пас ўйнаб, "Уфа" жарима майдончаси ичига кирмоқчи бўлишганди. Ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

16. ЗАРБААААААА!!! Суховнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Кротов чалқанчасига зарба йўллади. Зарба ноаниқ кетган бўлса-да, ҳакам оффсайд қайд этди.

14. ЗАРБАААААААА!!! Остон Ўрунов ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб олди ва катта масофани босиб ўтиб, 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ! Рус шархловчилари Остонни мақтаб қўйишди.

12. УХХХХ!!!! Бизяк рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилди" "Уфа"да қулай имконият гол уриш учун!

10. Ҳавфли вазияттттт!!!!!! Мануэль Фернандешнинг жаримадан узатган пасига Черников зарба бера олмади!!! Учрашувда голга тортадиган илк ҳавфли вазият юзага келганди.

5. "Уфа" ҳужумга ўтди. Бироқ Бизяк фол ишлатгани учун ҳужум тўхтаб қолди.

3. ЗАРБААААА!!!! Бизякнинг зарбаси ноаниқ кетди.

- Учрашув бошланди!!!

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика