Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Рифат Акрамхўжаев: "Сурхон"нинг мақсади чиройли ўйин кўрсатиш ва таркибни ёшартириб бориш" News

Рифат Акрамхўжаев: "Сурхон"нинг мақсади чиройли ўйин кўрсатиш ва таркибни ёшартириб бориш"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев ўз фикрларини билдирди.





"Барча жамоаларни чемпионат бошлангани билан табриклайман. Яхши ўйинлар кўпайсин деб ният қиламан. "Металлург" сафида тажрибали футболчилар жуда кўп, яхши шаклланган жамоа. Бу ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Барча шогирдларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Йигитларимизда потенциал юқори, керакли вазиятларда янада кучли ўйнай олишади", - дейди Рифат Акрамхўжаев.

- "Сурхон"нинг олдига бу мавсум қандай вазифа қўйилган?

- Чиройли ўйин кўрсатиш ва таркибни ёшартириб бориш, асосан академиядан етишиб чиқадиган футболчиларга кўпроқ имконият бериш. Ҳар бир баҳсга сўнгги ўйинга тушгандек тушамиз.  

Шу фурсатдан фойдаланиб Темурхўжа Абдухолиқовга ва унинг оиласига ҳамдардлик билдираман. Ўзим ва "Сурхон" клуби номидан чуқур таъзия билдираман. Оллоҳим сабр берсин. Энди фақат яхши кунлар бўлсин.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика