Latest news

16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  20 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари) News

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари)

Мадриднинг "Реал" клуби учун Европа чемпионлар лигаси муваффақиятсиз старт олди.

Қироллик клуби аввалига ўз майдонида "Шахтёр"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра ўтган тур сафарда "Боруссия М" билан 2:2 ўйнади. Айтиш мумкинки, "Реал" умумий ҳисобда ЕЧЛда охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 

"Манчестер Сити" билан ҳар икки баҳсда мағлуб бўлган мадридликлар шу тариқа мусобақани тарк этишди. Янги мавсумдаги натижалар ҳам барчага маълум. Жамоа ЕЧЛда охирги марта 2019 йилнинг 12 декабрь куни сафарда "Брюгге" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. 

Шу боис кеча Телеграм каналимизга "Реал" учун дастлабки икки ўйиндаги ғалабасиз кўрсаткич тасодифми деган мазмунда сўровнома жойлаштирдик. Сўровномада бир кун ичида 6770 ўқувчи иштирок этиб, кўпчилик (55 фоиз) "Ҳа, буни тасодифга йўйса бўлади, жамоа ҳали ўзига келади" вариантини танлаган. 

45 фоиз иштирокчи эса "Йўқ, ҳаммасига Зидан ва футболчилар айбдор, ниманидир ўзгартириш керак" деган тўхтамга келган. Бундан кўриниб турибдики, аксар "Реал" мухлислари ҳозирча иккита ғалабасиз ўйинни тасодиф дея баҳолашмоқда. Қолганлар эса айбни жамоадан қидириш керак демоқда. Балки Зидан кетса ҳаммаси яхши бўлиб кетар. 

P.S. "Реал" ЕЧЛ навбатдаги тур учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Интер"га қарши ўтказади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика