Latest news

18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  38 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз News

Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Таиландда бўлиб ўтаётган "M-150 Cup" мусобақаси ҳақида фикр билдирди.

"Бизга бу мусобақада қатнашиш таклифи берилганда бажонидил рози бўлдик. Чунки Таиланддаги турнир орқали январь ойида Хитойда бўладиган Осиё чемпионатига тайёрланиб олишни мақсад қилган эдик.

Айни вақтда кунига икки маҳал машғулот олиб борилмоқда ва футболчиларнинг тайёргарлик даражасини Мьянма ва Вьетнамга қарши ўйинлар орқали кўриб олмоқчимиз. Айнан шу сабабга кўра мусобақа ташкилотчиларидан илтимос қилиб, захира алмаштиришлари сонини учтадан олтитага кўпайтирдик. Биз имкон қадар кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз.

Футболчиларнинг спорт формасини Осиё чемпионатига қадар юқори даражага олиб чиқиш керак. Айни вақтда улар оптимал формада бўлмаслиги табиий. Бизнинг бу мусобақадан мақсадимиз ҳам уларнинг спорт формасини кўтариш ва ўйин амалиётини таъминлаб бериш.

Бизда мавсум яқинда якунига етди. Айнан шу сабабга кўра "Бунёдкор" билан Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнаган Достонбек Ҳамдамов ва Рустам Ашурматовлар алоҳида дастур бўйича тайёрланяпти. Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов ҳамда Акром Комилов учун ҳам махсус дастур ишлаб чиқилган.

Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида бўлган Одил Ҳамробеков ҳам ҳозирча майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Бу футболчилар Хитойда бўладиган қитъа биринчилигига оптимал формада бориши лозим.

Таиландда бўладиган йиғинда терма жамоа таркиби ва ўйинини шакллантириш давом этмоқда. Бу мусобақа Осиё чемпионатига тайёргарликда қўл келишига ишонаман", - дейди Равшан Ҳайдаров.



Rating: -115   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика