Latest news

12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  10 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1

Равшан Ҳайдаров: "Индонезиядаги Халқаро мусобақа янги футболчиларни синовдан ўтказиш имкониятини беради" News

Равшан Ҳайдаров: "Индонезиядаги Халқаро мусобақа янги футболчиларни синовдан ўтказиш имкониятини беради"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Индонезияга етиб боргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Вакилларимиз бугун мусобақадаги ўз иштирокларини КХДР терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади.

Ўйиндан олдин Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандман. Бу ердаги кўпгина ҳамкасбларим билан қишда Хитойда ўтган Осиё чемпионатида кўришгандик. Яна кўришиш насиб этди. Ўйлайманки, мусобақа ташкилий жиҳатдан аъло даражада ўтади. Бунга ишончим комил.

Индонезиядаги мазкур Халқаро турнир ёзда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларидан олдин янги футболчиларни синовдан ўтказиш учун яхши имконият тақдим қилади. Шунингдек, Осиё ўйинларига ташриф буюришдан аввал бу мусобақа орқали биз Индонезиядаги муҳит, иқлим, шароитлар ҳақида тасаввурга эга бўлиб олишимиз мумкин. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, бу мусобақа барча терма жамоалар учун муҳим деб ўйлайман”, - деди Равшан Ҳайдаров.



Матбуот анжуманига йиғилган журналистлар Равшан Ҳайдаровдан нима учун Осиё чемпиони бўлган футболчиларнинг барчасини ушбу мусобақага олиб келмагани ҳақида сўрашди.

“Мазкур мусобақа миллий чемпионатимиз - Суперлига ўйинлари бўлиб ўтаётган пайтга тўғри келиб қолди. Осиё чемпиони бўлган аксар футболчилар ўз клубларида асосий футболчи ҳисобланишади.

Қолаверса, биз ушбу мусобақада бошқа футболчиларга ҳам ўзларини кўрсатиш учун имкон бериш ниятидамиз”, - деб айтиб ўтди Равшан Ҳайдаров.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика