ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди
10 jun 17:51
News
ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди
ЖЧ-2026 саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Япония – Индонезия, Хитой – Баҳрайн беллашувлари якунига етди.
Унда Осака шаҳридаги "Суйта" стадионида Индонезияни қабул қилган Япония йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 6:0. Мезбонларнинг голларига Камада (2 та), Кубо, Моришита, Мачино ва Хосоя муаллифлик қилди.
Шу тариқа "самурайлар" гуруҳ босқичини 23 очко билан етакчи сифатида якунлади. Индонезия 12 очко билан тўртинчи поғонани банд этди ва 4-саралаш босқичида иштирок этади. Плей-офф масаласини ҳал этолмаган икки терма – Хитой ҳамда Баҳрайн ўртасидаги баҳсда мезбонлар зафар қучди. Голни 90+3-дақиқада Ван Юйдун пенальтидан урди.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи
"C" гуруҳи. 10-тур
Япония – Индонезия 6:0
Голлар: Камада 15', 45+6', Кубо 19', Моришита 55', Мачино 58', Хосоя 80'

Хитой – Баҳрайн 1:0
Гол: Ван Юйдун пенальти 90+3'

Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments