Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Равшан Ҳайдаров: "Бизда асосий ва захира таркиб деган тушунча йўқ" News

Равшан Ҳайдаров: "Бизда асосий ва захира таркиб деган тушунча йўқ"

U-20 Осиё Кубоги 2-тури доирасидаги Ироқ – Ўзбекистон (0:1) баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Равшан Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйлашимча, бугунги учрашув жуда шиддатли ва асабий руҳда ўтди. Футболчимизнинг қизил карточка олиши қолганларга қийинчилик туғдирди, лекин жамоа бугун юракдан ўйин натижага масъулият билан ёндашгани сабабли қийин ғалабага эришдик.

- Иккинчи бўлимнинг катта қисмида Ироқ ташаббусга эга чиқди, ҳимояда баъзи хатолар кузатилди...

- Ўн киши бўлиб қолгач, тактикани ўзгаритиришга мажбур бўлдик, яъни қарши ҳужум тактикасига ўтдик. Ироқ яхши жамоа, футболчилари бақувват. Тўғри, хатолар юзага келди, сабаби бир киши кам бўлиб одатдагидан икки баравар куч сарф қилдик. Қолаверса, дарвозабонимиз яхши ўйин намойиш этди. Хатоларимиз борлигини яширмайман, лекин уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида қарши ҳужумда 2-3 та хавфли вазиятни якунига етказишимиз мумкин эди, аммо улардан фойдалана олмадик. Четлатишдан сўнг иккинчи бўлимда танлаган тактикамиз тўғри деб ўйлайман. 


- Абдураззоқов захирага олингач, очиқчасига норозилигини билдирди ва тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олди. Жамоада интизом масаласида иш олиб бориладими?

- Йўқ, ҳеч қандай норозилик бўлмади. Нодир мен билан қўл бериб кўришди. Ички муҳит борасида алоҳида иш олиб борилади. Ҳозирги таркибда Ўзбекистоннинг энг кучли 23 нафар футболчиси жамланган. Юқоридаги масалага келсак, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бизда асосий таркиб ва захира деган тушунча йўқ. Жамоада ҳамма бирдай кўрилади.


- Футболчиларнинг ҳиссиётларини қандай назорат қиласиз? Кейинги ўйинларга футболчиларни қандай тайёрлайсиз?

- Бугун катта куч ва эмоция сарф қилинди. Биз бу борада ҳам алоҳида иш олиб борамиз. Ҳатто захира ўйинчилари билан ҳам алоҳида иш олиб борилади. Чунки уларга ҳам имконият берилади. Эндиликда тезроқ тикланиб, учинчи ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим.


- Иккала ўйинни кузатиб шуни кўрдикки, футболчилар кўпроқ индивидуал жиҳатдан фойда келтиришга ҳаракат қиляпти. Бу кейинроқ кучли жамоалар билан баҳсда зарарга ишламайдими?

- Тўғри айтяпсиз. Буни футболчиларга доим тушунтирамиз. Марказда бундай қилиш керак эмас. Ностандарт ва индивидуал ҳаракатлар қиладиган футболчиларни қўллаб-қувватлайман, бу кўпинча гол олиб келади. Кучли жамоалар билан ўйинда нафақат жамоавий, балки индивидуал ҳаракатлар ҳам қўл келади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика