РАСМАН! Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 термалари ўртасидаги ўйин ўзбекистонлик мухлисларсиз ўтади. ЎФА жаримага тортилди
15 jun 2022 00:14
News
РАСМАН! Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 термалари ўртасидаги ўйин ўзбекистонлик мухлисларсиз ўтади. ЎФА жаримага тортилди
ОФК бу борадаги расмий қарорини маълум қилди.
11 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон U-23 ва Ироқ U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдаги тартибсизлик борасида ОФК расмий қарорини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 термалари ўртасидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтади. Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол федерацияси йўл қўйилган тартибсизлик учун 50 минг доллар миқдорида жарима ҳам тўлайди.
Шуни қўшимча қилиш жоизки, ярим финал ўйинига Япония жамоасининг 500 нафар мухлиси стадионга киритилиши мумкин.
ОФК агарда Ўзбекистон футбол федерация яна шундай ташкилий камчиликларга йўл қўйса, навбатдаги жазо бунданда оғир бўлиши билан огоҳлантирган.
Маълумот учун, бундан бир неча соат аввал телеграм каналимиз орқали айнан шу мазмундаги хабар берилганди.




Link :
Source : the-afc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments