Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  236 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  29 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси! News

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!

"Андижон" клуби қишки селекция ишларини давом эттирмоқда.

Ўзбек футболида ўз номига ва ўрнига эга бўлган 35 ёшли тажрибали футболчи Олег Зотеев "Андижон" билан шартнома имзолади ва у энди расман "бургутлар" аъзосига айланди.

2024 йилни "Сўғдиёна"да ўтказган қанот ҳимоячиси Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 30 та учрашувда майдонга тушди. Зотеев ушбу ўйинлар мобайнида 4 та гол урди ва 5 та голли пасни узатди.

Олег фаолияти мобайнида ОКМК, "Бунёдкор", "Локомотив", "Чоннам Драгонс" (Корея Республикаси), "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"да тўп тепган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол муаллифи бўлган. 

Зотеев шу кунгача Корея Республикаси Кубогини ютган. Ўзбекистон чемпионатида ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган. Шунингдек, 2024 йилги Ўзбекистон Суперлигасида йил рамзий терма жамоасидан жой олган.

Аввалроқ унинг янги жамоаси водий клуби бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика