Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  7 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади" News

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади"

Эртанги Ўзбекистон – Қозоғистон ўртоқлик ўйини олдидан "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида қозоғистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон термаси устози Магомед Адиев ва жамоа сардори Асхат Тагиберген қатнашди. 





Дастлаб Қозоғистон МТЖ Миллатлар Лигасидаги ажойиб иштирок учун табриклаб ўтилди ва бош мураббийга сўз берилди.

"Табрик учун раҳмат. Бизни қардошлик дербиси кутмоқда. Рақибни ҳурмат қиламиз. Қисфа фурсатда ишлаб чиққан тактикамизни қўллашга ҳаракат қиламиз".

Шундан сўнг Асхат Тагиберген гапириб ўтди. 

"Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтади. Кўришмаганимизга анча йиллар бўлганди. Эртага қизиқарли учрашув гувоҳига айланамиз.



- Сизлар айтганингиздек, бу – дерби. Сизлар учун баҳс қанчалик принципиал аҳамиятга эга?

"Ҳар доим ютиш муҳим. Биз ғалаба қозониш учун шуғулланамиз, шуни устида ишлаймиз. Принципиаллик йўқ. Асосий базифамиз – ЖЧ саралашига тараддуд кўриш", – Магомед Адиев.



"Ҳар бир спортчи ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Клубдошим Игорь Сергеев билан бу борада гаров боғладик. Эртанги натижадан кейин барчаси ойдинлашади", – Асхат Тагиберген.



- Мураббийга савол Қозоғистон таркиби бўйича Миллатлар Лигасига жалб этилаётган футболчилар борасида эътирозлар кўп. Бунга қандай қарайсиз?

- Мен бунга табиий жараён сифатида қарайман. Ҳамма сиздан қониқса, бу ишлар яхши кетаётганини англатмайди. Энг катта эътирозни ўзимга ўзим қиламан, ҳамиша ўзимга савол бериб кўраман. Терма жамоамизнинг Миллатлар Лигасидаги иштирокига келсак, ҳаммаси яхши кечяпти. Эртанги учрашув орқали Европа чемпионати саралаш босқичига тараддуд кўришимиз лозим. Жиддий қарашимиз керак.

- Футболчига савол. Кўпчилик журналистларнинг фикрича, Ўзбекистон кўпроқ техникага таянади. Ўзаро солиштирилса, ўзбекистонликлар устун. Экспертлар ҳам шу фикрда. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Биз ҳам ривожланиб боряпмиз ва бошқа даражада тўп тепяпмиз. Бунга Миллатлар Лигасида ҳам гувоҳ бўлиб турибсиз. Эртага муросасиз ўйин бўлиб ўтади. Кучли жамоа ғалаба қозонади.



- Мураббийга савол. Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба учун мукофот пули ваъда қилинганми? Бундай мукофотлар ҳар бир ўйин учун ажратиладими ёки бу фақат Ўзбекистон билан муросасиз қарама-қаршилик учунми?

- Ҳар бир ўйиндан сўнг пул мукофоти белгиланади. Бу шу учун ажратилган махсус фонддан ажратилади. Миллатлар Лигаси ва ўртоқлик ўйинидаги суммада катта фарқ бўлади. Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади. 



- Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон Миллатлар Лигаси қайси лигасидан ўрин олган бўларди – "C", "B" ёки бошқа? 

- Биз ҳали "B" лигада ўйнаб кўрмаганмиз. Ўзбекистон муносиб рақиб. Индивидуал кучли ўйинчилари талайгина, қанотлари ҳам зўр ишлайди. Ўзбекистон каби кучли рақибга қарши ўйнаш биз учун муҳим. Бу кучли ва кучсиз томонларимизни кўриб олишга хизмат қилади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика