Latest news

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  0 21:15Қуръагача...  13 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. 16 январь куни "Нефтчи" билан ўртоқлик ўйини News

"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. 16 январь куни "Нефтчи" билан ўртоқлик ўйини

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Ўтган мавсумни сўнггида оёғида кичик жарроҳлик амалиётини ўтказган ёш ҳужумчи, Хамидилло Абдухамидов шифокорлар назорати остида алоҳида шуғулланмоқда. Қолган барча футболчилар соғ-саломат. Улар машғулотларда  астойдил тер тўкишмоқда. 

Кечаги машғулотларда жамоа таркибига  қўқонлик дарвозабон Хуршид Хўжаев келиб қўшилган. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз маҳоратли кипер ўтган мавсумни Про лига вакили "Истиқлол" жамоасида ўтказган эди. 

“Шунқорлар” Тошкент йиғини давомида иккита назорат учрашуви ўтказишни режа қилишган. Уларнинг биринчиси ўз олдига Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган  Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. “Фарғона дерби”си 16 январь куни ўтказилиши режа қилинган. Учрашув ўтадиган жой ва вақти яқин кунларда маълум қилинади.

Жамоанинг кечаги машғулотни ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов бошчилигида қувноқ кайфиятда ўтказди.


"Машъал"дан келиб қўшилган Мўмин Мелиев жамоага тезда киришиб кетишга ҳаракат қилмоқда.


Музаффар Абдуллаев ва Хуршид Хўжаев.


Қувондиқ Рўзиевдан бу йил мухлислар янада кўпроқ нарса кутишлари табиий.

Андижонда "Бобур Арена" очган Бобир Акбаров машғулотларда фаолликни қўлдан бой бергани йўқ.


Элдор Адҳамов: "Қўқон-1912"га янада ўсиш учун келдим


Мурод Ҳолмуҳаммедов жорий йилда янада кўпроқ гол уришни мақсад қилган бўлса ажаб эмас.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика