Latest news

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

"Қўқон-1912": Меҳрибонлик уйига ташриф ФОТО News

"Қўқон-1912": Меҳрибонлик уйига ташриф ФОТО

Tags :  Қўқон-1912
Юртимизда савоб ишни ҳар ким, ҳар қачон қилиш керак деган нақл ажойиб бор. Бир-бирига меҳр мурувват кўрсатиш ҳам бизларга хос одатлардан бири саналади.

Боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож болаларга ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор кўрсатиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Таъкидлаш жоизки, вилоятимизда ҳам бу борада кенг кўламдага ишлар амалга оширилмоқда. Меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш эса ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.

Сўнгги пайтларда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бағишланган турли хайрия акциялар ўтказиш одат тусига айланган. Бу бежиз эмас албатта. Зеро жаннатмакон диёримизда меҳр-оқибати, мухтожларга беминнат ёрдам бериб келаётган инсонлар сони жуда кўп.

Худди шундай акция кеча Қўқонда ҳам ташкил этилди.  Қаҳрамонжон Исроилов ва Илҳомжон Қундузов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси  мухлис клуби аъзолари Қўқон шаҳридаги 12-сонли мехрибонлик уйида хайрия акциясини ўтказишди. Бу акцияда шунингдек, “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчилари ҳам иштирок этишди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига мухлислар клуби аъзолари томонидан тайёрланган совғалар, спорт кийимлари ва футболчиларнинг дастхатлари туширилган футбол тўпларини, жамоамиз етакчилари Азиз Тўхтабоев, Наврўз Алимов ва Орифжон Мамажоновлар топширишди.

Учрашув сўнгида эсдалик учун суратга тушилди.

Ўз навбатида болажонлар бундай эътибор ҳамда ажойиб хайрия акцияси учун ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.


photo_2016-03-10_03-58-41

photo_2016-03-10_03-58-35

photo_2016-03-10_03-58-29

photo_2016-03-10_03-58-22

photo_2016-03-10_03-58-16

photo_2016-03-10_03-58-09

photo_2016-03-10_03-57-49

photo_2016-03-10_03-58-49

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика